Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уч тоифа одам ҳақидаги ҳадис

08:34 / 28.09.2017 | Jaloldin | 2134

Ассалому алайкум! Устозлар, мен бир ҳадис эшитгандим «уч кишики жаннатни хидини хам хидламайди доими ароқ ичувчи, ота онасига оқ бўлган ва қилганини миннат қилган» дейилган. Шундай ҳадис борми? Аллоҳ илмиларни зиёда қилсин.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
 Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Уч тоифа одамлар жаннатга кирмайдилар: ота-онасига оқ бўлганлар, даюслар, эркакшода аёллар».
Насоий, Баззор, Ҳоким ривояти.
Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч тоифа одамлар ҳеч қачон жаннатга кирмайдилар: даюслар, эркакшода аёллар, хамр (маст қилувчи нарса)га муккасидан кетганлар», дедилар. «Ё Расулуллоҳ, хамрга муккасидан кетганни, биламиз. Даюс ким?» деб сўрашган эди, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аҳлининг ҳузурига ким кираётганига парво қилмайдиган кимса», деб жавоб бердилар.
«Эркакшода аёл ким?» деб сўрашган эди: «Ўзини эркакларга ўхшатадиган аёл», дедилар.
Табароний ривояти. (Имом Ҳофиз Шамсуддин Заҳабийнинг “Гуноҳи кабиралар” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat