Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оила ришталари

19:03 / 29.09.2017 | Xusan Tojixon | 2330

Ассалому алайкум! Илмингиз янада етук булсин. Сизлардан бир танишим илтимоси билан сўрамоқдаман. Танишим қиз бола 21 ёшда, отаси 6 йил олдин вафот этган экан. Отаси бир фирмада раҳбар эканлар, фирмада отасининг ока-сингиллари бирга ишлашар эканлар (оилавий бизнес). Отаснинг вафотидан сўнг аммаси бухгалтер бўлиб ишлаган эканлар, фирмадан хаммани ишдан бўшатиб ўзлаштириб олган экан, фирма бу қизга мерос қилинган экан, қизнинг оиласи ўртаҳол оила, қиз турмуш қилмаган, акаси турмуш қуриш ниятда экан. Аммаси ундан меросдан воз кечишни сўравотган экан, қизнинг номида катта пул маблағ бор экан, амма уни беркитар экан, қиз 18 тўлганда тўлик меросни олиши мумкин дейилган экан. Аммаси қиздан пулни сўраб кеса “мани сандақа жияним йўқ, сан билан риштани узаман” деркан. Фирма раҳбари вафот этганданг сўнг қизни уйидаги насаларни бирин кетин олиб чиқиб кетилган экан. Қиз нима қилишга хайрон, тўйига, акаларини турмуши учун отаси йиққан пулдан олмоқда. Фирма халигача ишлаб келмокда, танишим нима қилса ўртадаги ришта бузилмай пулни талаб қилиб олиши мумкин? Аммаси исломдан ҳеч нарса тушунмас экан.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Ота ўлгач барча мерос аёли ва фарзандларининг ўртасида тақсим қилинади. Фарзандлар борлигида сингил(амма) меросхўр бўлолмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat