Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Вафот этган инсон яна туғилиши мумкинми?

10:39 / 01.10.2017 | dilfuza | 6322

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мени бир неча йиллардан бери қийнаб келаётган саволимга сизлардан жавоб олишни истардим. Онам вафотидан кейин ҳаётим остин-устун бўлиб кетди. Бунинг азобини, соғинганда топа олмасдан девоналардай куйинишни онасини йўқотганлар тушунади. Шунчалар Аллоҳдан сўрадим онамнинг умри узоқ бўлишини, лекин бизнинг эмас Аллоҳнинг хохиши бўларкан. Лекин барибир умидимни узмадим. Аллоҳдан унинг қудрати билан онамни яна қайтариб беришини йиғлаб сўрайвердим. 9 ойдан сўнг қиз фарзанд берди. Ундан онамнинг хиди келади. Яқинларим мана онанг қайтиб келди дейишади. Ростдан ҳам онам қайтиб келдими ёки овунчоқ бўлсин деб қиз ато этдими деб ўйлайман. Саволим:1) инсон шу тарзда қайта туғилиши мумкинми? 2) Онам билан яна  бирга бўла оламизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қайта туғилиш эътиқоди шаръий истилоҳда таносух дейилади. Бундай деб эътиқод қилиш шариатимизда куфр ҳисобланади. Чунки бу нарса шариатимиздаги жуда кўп нарсаларни инкор қилади. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линдаги маълумотларни ҳам ўқинг. http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=19780.0 http://savollar.islom.uz/savol/40616

Топ рейтинг www.uz Openstat