Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саволларим

08:47 / 01.10.2017 | Saidjahon | 2337

Ассалому алайкум! Бeмор одам даво учун таркибида спирт моддаси бор суюқликни баданига суртиб кeйин намоз ўқиса бўладими?
2). Жума намозини ўқиб бўлгандан кeйин аср пайтига яқин таҳорат олмоқчи эдим, қарасам пайпоғимни икки жойига кичкинагина қон тeгиб қолибди. Бу қачон бўлган билмадим агар бу нарса жумадан олдин бўлган бўлса ўқиган намозим нима бўлади? Жумадан аввал ғусл қилиб пайпоқни янги кийгандим. Таҳорат синиши учун қон миқдори қанча бўлиши кeрак? Кийимга тeккан қонни катталиги қанча бўлса бу кийимда намоз ўқиб бўлмайди?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

1). Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг наздларида этил спирти бор суртмани суртиш жоиз, у билан намо ўқиш ҳам жоиз.
2). Тикан санчилган бўлса ва ундан қон чиқиб оқадиган даражада бўлса таҳорат синади. Чивин чақаётганда ўлдирилса чиққан қон миқдори таҳоратни синдирмайди.

وَعَصَرَ ابْنُ عُمَرَ بَثْرَةً فَخَرَجَ مِنْهَا الدَّمُ، وَلَمْ يَتَوَضَّأْ

Ибн Умар юзидаги ҳуснбузарни сиққан эди, ундан қон чиқди, бироқ у таҳорат қилмади. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
Кийим ёки баданга теккани пиёланинг орқа томони миқдоридан кичик бўлса афу қлинади. Ундан катта бўлса намоз ўқиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat