Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бирламчи ишлар

07:43 / 04.10.2017 | Ikromali | 3913

Ассалому алайкум! Шайх Ҳазратлари раҳимаҳуллоҳни бир жавобларида шундай сўзлар бор "Бирламчи ишлар фиқҳи деган тушунча бор". Имкони булса шу ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангизлар. Рахмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Дунёда ўрганиладиган илмлар ҳам қилинадиган касблар ҳам кўп. Шунингдек инсонни ҳар кунги ҳаёти мобайнида қилиши керак бўлган ишлар ҳам кўп. Буларнинг барчасининг ичидан мусулмон киши фақат дунёси ва охирати учун фойдали бўлганини танлашга ҳаракат қилиши керак. кунлик ҳаётида ҳам ўша ҳолатга зарур бўлгани билан шуғилланиши керак. Бунга содда бир мисол бир кишининг онаси бетоб бўлиб фарзандининг ёрдами ва назоратига муҳтож бўлса бошқа ишлар у ёқда турсин ҳатто вожиб бўлган намозни жамоат билан ўқиш амалини ҳам қолдириб онасининг назоратида ўтиришини танлаши керак бўлади. Шу ҳолат у учун энг афзал ҳолат ҳисобланади, яъни у учун бирламчи иш ҳисобланади. Илм тўғрисида эса Жалолиддин Румий раҳматуллоҳи алайҳ “Маснавий”ларида бир ҳикояни келтирадилар. Бир араб гарамматикасининг олими кемага чиқиб кемачининг ёнига бориб, ҳар куни унга “Наҳв илмидан буни биласизми, уни биласизми” дер, табийки кемачи булардан бехабар бўлгани учун “Билмайман” деб жавоб берса наҳв олими билганига фахр қилар ва кемачини нодонликда айблаб “Умрингизни ярмини зое қилибсизку” дер эди. Бу ҳолат бир неча кун давом этди. Кемачи ҳар сафар билмайман дейишдан олим эса янги-янги масалаларни айтиб фахрланишдан тўхтамасди. Бир кун тўфон туриб кема ағдарила бошлади. Шунда кемачи наҳвчи олимга “Сузишни биласизми” деди. Олим эса “Йўқ билмайман” деди. Кемачи “Ундай бўлса сиз бутун умрингизни зое қилибсиз” деди. Инсоннинг умри ҳам ҳаёт уммонидаги кемага ўхшайди. Бир кун келиб албатта у кема ҳам чўкади. Бу чўкиш ўлимдан иборатдир. У кунда иймон келтириб Аллоҳни таниган, нажот топиш илмини ўқиганларгина омонда қоладилар. Шуни бирламчи илм дейилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat