Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тижоратда қўлда бўлмаган нарсани сотиш

16:13 / 10.10.2017 | Ayubhon | 4247

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, олдинги жавобларингиздан бирида 2723- саволга “дўконимдан йўқ нарсани мижозлар сўрашади шунда бошқа дўконлардан товарни олиб келиб устига пул қўйиб сотсам бўладими? деган саволга “мумкинмас” деб жавоб берибсизлар. Билишимизча насия савдоси хам хали пули тўлиқ тўланмай олиб сотиладиган савдо ҳисобланади. Шу насия савдоси билан бояги биродаримиз берган саволдаги савдонинг фарқи борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Биринчидан бу ерда олувчига ноҳақлик бўлади. Чунки сиздан олса қиммат ўз жойидан олса арзонроққа олади. Сиздан олиб кетиб бузилгани ёки бирор иш туфайли жанжал чиқса, сиз ҳал қилмай ҳақиқий эгасига югириб борасиз. Мусулмон савдогар тижорат молини ҳали қўлига олмай туриб бошқага сотмаслиги лозим. Чунки, молни қўлга олишдан аввал сотиш ва ундан фойдаланиш шаръан ҳаромдир.

عن حكيم بن حزام قال : نهاني رسول الله أن أبيع ما ليس عندي

Ҳаким ибн Ҳузом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлимда бўлмаган нарсани сотишимдан қайтардилар”. Насоий ривояти. 

عن حكيم بن حزام قال: قلت: يا رسول الله؛ يأتیني الرجل فیريد مني البیع، ولیس عندي، فأبتاع له من السوق، قال: لا تبع ما لیس عندك. رواه ابو داود والنسائي

Ҳаким ибн Ҳузом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен : “Эй Аллоҳнинг расули, бир киши келиб мен билан савдо қилмоқчи бўлади. Ҳолбуки у нарса менинг ҳузуримда бўлмайди. Мен уни бозордан сотиб оламан” дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Қўлингида бўлмаган нарсани сотмагин” дедилар. Абу Довуд ва Насоийлар ривояти.

ان بيع المبيع قبل القبض لا يجوز من البائع ولا من غيره

“Савдо молини қўлга олиб, ўзиники қилиб олмай туриб сотувчига ҳам бошқасига ҳам сотиш жоиз бўлмайди”. (Мабсут китоби).

عن ابن عباس رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قال اما الذى نهى عنه النَّبِيّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فهوالطعام ان يباع حتى يقبض قال ابن عباس رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ ولا احسب كل شيء الا مثله

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарган нарса таом бўлиб, уни қўлга олмасдан олдин сотиш мумкин эмас”. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу яна шундай қўшимча қилдилар: “Бошқа нарсаларни ҳам таом каби деб биламан”. (Муттафақун алайҳ).

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ : مَنِابْتَاعَ طَعَامًا فَلاَ يَبِيعُهُ حَتَّى يَسْتَوْفِيَهُ

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким таом сотиб олса, уни тўлиқ қўлга киритмай туриб сотмасин” дедилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг бошқа бир ривоятида: “Ўлчаб олмагунича” дейилган” (Муттафақун алайҳ). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat