Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ривоят ростми?

16:55 / 23.10.2017 | Eldorbek | 6041
Ассалому алайкум! Устозлар шу ривоят ростми? Узумдан тайёрланган шароб &нбсп; Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу бир Християннинг уйида меҳмон бўлдилар. Мезбон меҳмонга узум тақдим қилди. Ҳазрати Али узумни еб бўлгач, мезбон узумдан тайёрланган шаробни олиб келди. Ҳазрати Али: "Бу ҳаромдир" дедилар. Християн мезбон: "Мен сиз мусулмонларга хайронман, узумни ҳалол дейсизлару шаробини ҳаром ваҳолангки шароб узумдан тайёрланади" деди Ҳазрати Али: Аёлинг борми? Християн: ҳа, бор. Ҳазрати Али: Қизингчи, қизинг ҳам борми? Християн: Ҳа, у ҳам бор. Ҳазрати Али: Иккисини ҳам чақир, бу ерга келишсин дедилар. Аёли ва қизи келгач Християнга қарата: Бу қиз онасидандир, лекин кўраяпсанки Аллоҳ сенга онасини ҳалол қилиб, қизини ҳаром қилган. Християн шу захотиёқ: "Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир, Муҳаммад эса Унинг қули ва элчисидир, сиз эса унинг халифасисиз" деб қўлларидан ўпиб иймон келтирди ва буни эълон қилди.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Буни бўлган ёки бўлмаганлигини аниғини билмаймиз. Али розияллоҳу анҳу билан бўлмаганлиги аниқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat