Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳамма ақлли маъносидаги ҳадис

7 ой аввал | muslima | 3264

Ассалому алайкум! Мухтарам устозлар, Умар розияллоху анху бир сахобийни «Роббим кўпчиликдан қилма, озчиликдан қил» манодаги дуоларини эшитиб нега бундай деяётганлигини сўрасалар, сахобий оятдан мисол келтиради ва Умар розияллоҳу анҳу «хамма ақлли битта Умар оми» маносидаги жавобни айтарканлар. Мана шу ҳадисни топиб беришни имкони борми? Ўзларини оми дейишлари қанақа маънода айтилганини тушунмадим.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир куни бозордан ўтиб кетаётган эдилар, бир инсон дуо қилиб “Аллоҳим! Мени оз бандаларингдан айлагин, мени оз бандаларингдан қилгин” деб дуо қилаётганини кўрдилар. Шунда саййидимиз Умар унга “Бу дуони қаердан олдинг?” дедилар. У инсон “Аллоҳ таоъло Ўзининг азиз китобида “Бандаларимдан шукр қилгувчилари оздир” деб айтган!” деди. Бирдан ҳазрати Умар йиғладилар ва ўзларига хитоб қилиб “ҳамма одамлар сендан кўра англовчироқ эй Умар! Аллоҳим! Мени оз бандаларингдан айлагин” дедилар.
Ибн Аби Шайба, Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳанбал ва Қуртубийлар ривоят қилганлар.
Кунимизда бировни гуноҳни тарк этишга насиҳат қилинса, “кўпчилик қиляптику, мен битта ўзим қилмаяпман” деб жавоб беради. Қуръони каримда “кўпчилик” доим ҳам мақталмаган. Қуръондаги (ﺃﻛﺜﺮ ﺍﻟﻨﺎﺱ) “Одамларнинг аксари” деган сўзни қарасангиз, “улар билмайдилар”, “шукр қилмайдилар”, “иймон келтирмайдилар” каби сифатлар билан сифатланганини кўрасиз.
Агар Қуръондан (ﺃﻛﺜﺮﻫﻢ) “Уларнинг аксарияти” сўзини излаб қарасак, “фосиқлар”, “билмайдилар”, “юз ўгирувчилар”, “ақларини ишлатмайдилар”, “эшитмайдилар” каби сифатлар билан сифатланганини кўрамиз.
Шундай бўлгач, биз доимо “Бандаларимдан шукр қилгувчилари оздир” деб мақталган бандалар сафида бўлишга ҳаракат қилишимиз лозим. Баъзи суннат ва шаръий амалларни ўзингизгина ёки озчилик мусулмонлар бажараётгани сизни ташвишга солмасин! Зеро Қуръони карим “озчилик”ни мадҳ қилиб келтирган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat