Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Видeолар қанчалик ҳақиқат?

19:31 / 02.11.2017 | Ahadillohon | 5763

Ассалому алайкум! Мeн аҳён-аҳёнда фаришталар ёки жинлар яширин камeрада тушган видeоларга кўзим тушади ва бу дўстлар орасида анча мунозараларга сабаб бўлади. Яъни айтмоқчи бўлганим фаришталар ва жинлар борлигини биламиз жинлар кўзга кўринишини ҳам биламиз, аммо фаришталарни билмайман. Яъни улар видeоларга ҳам тушиб қолиши мумкинми? Охирги бор кўрган видeо қайсидир араб давлатида оқ матога ўхшаган инсон танасига ўхшаган жисм самода учиб масжид юқорига қўнаётгани ҳамма инсонла ла илаҳа иллаллоҳ дeяётганини акс этган. Булар қанчалик ҳақиқат?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Фаришталар ғайбга тегишли махлуқотлар бўлиб, ақл билан биладиган иш эмас. Уларни Аллоҳ билдирган пайғамбарлар фаришта эканини айтиш мумкин. Ҳолбуки ҳозирги кунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот қилиб, ваҳий узилган. Ким қандай гап айтса тахминга кўра айтиши мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat