Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пайғамбаримизга икки маротаба қайнона бўлган аёл

12:12 / 08.11.2017 | Одилбек | 6468

Ассалому алайкум! Устозлар, сизлардан илтимос, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга икки маротаба қайнона бўлган аёл ҳақида маълумот берсангизлар. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга икки маротаба қайнона бўлган бу аёлнинг исми-шарифи Ҳинд бинти Авф Ҳимярия бўлиб, Пайғамбаримиз унинг икки нафар қизи: Зайнаб бинти Хузайма билан Маймуна бинти Ҳорис розияллоҳу анҳумоларга уйланганлар. Яъни, Зайнаб бинти Хузайма онамиз вафот этганидан уч йил ўтиб, Маймуна онамизга уйланадилар. Маълумки, Зайнаб бинти Хузайма ва Маймуна бинти Ҳорис розияллоҳу анҳумолар она бир, ота бошқа опа-сингиллар бўлишган. Зайнаб бинти Хузайма розияллоҳу анҳонинг отаси Хузайма ибн Ҳорис ибн Абдуллоҳ Ҳилолий. Маймуна бинти Ҳорис розияллоҳу анҳонинг отаси Ҳорис ибн Ҳазн Ҳилолий. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat