Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Усмонийлар империясидаги ҳолат

7 ой аввал | Khusanov Ulugbek | 3223

Ассалому алайкум! Тарихни ўқиганлар Усмонийлар империяси ҳақида билишади. Бу Мусулмон империя бўлиб, бутун дунё билади. Аммо айрим султонлари ўзини «Аллоҳнинг ердаги сояси» деб атаган. Бу ширк эмасми? Тахт талашиб империяга путр етмаслиги учун, ўша даврнинг шайхлари тахтга янги ўтирган султон ўз ака-укаларини қатл қилишига рухсат берган. Нега Шайх Ул-Ислом даражасидаги одам бундай фатво берган? Бу гунох эмасми? Агар Исломда тақиқ нарсага фатво берилса гуноҳи кимга бўлади?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Сиз маълумотларни Оврўпа сценарияси асосида ёзилган тутуриқсиз китоб ёки филмларидан ўрганмасдан соф исломий тарих китобларидан ўрганинг. Ўзбекистон тарихига назар солсангиз бир вақтлар миллат озодлиги учун курашган фидоийларимизни халқ душмани, босмачи ва қонхўрлар деб таништиришди. Ҳақиқатни танигунимизгача биз ҳам шундай деб юрдик. Сиз ўқиган ёки кўрган тарих ҳам Ислом тарихида яшаб ўтган буюк шахсларни қоралаш мақсадида фосиқлар томонидан ёлғондан ёзилган. Шариатимизда фосиқларнинг хабари қабул қилинмайди. Қандай хабар қабул қилинишини “Олтин силсила” Саҳиҳул Бухорий китобининг аввали муқаддимасидан билиб олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat