Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Христианлар эътиқоди

7 ой аввал | Muhammadi0441 | 2798

Ассалому алайкум! Бир танишим айтди, христианларнинг эътиқоди бўйича ҳам қиёматга яқин Ийсо алайхиссалом тушишлари бор экан. Шундайми?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Ўша кунларнинг мусибатидан сўнг, алҳол қуёш тутилиб, ой хираланади. Юлдузлар осмондан тушиб, самовий кучлар ларзага келади×.  Ўшанда Инсон Ўғлининг аломати осмонда намоён бўлади. Ер юзидаги барча қабилалар уввос тортиб йиғлайдилар, Инсон Ўғли осмон булутлари узра буюк қудрат ва шон-шуҳрат ила келаётганини кўрадилар.
Матто Инжили, 24 боб, 29-30 оятлар
Ҳадисда келдики : ... Сўнгра Исо алайҳис салом ерга тушади. Сахар вақтида инсонлар олдига келиб шундай дейди : “Эй инсонлар! Бу жирканч, каззобнинг олдига чиқишдан сизларни нима тўсяпти ?” Одамлар: ”Бу киши (ақлдан озган шекили)”- дейдилар. Ва бориб қарасалар Исо ибн Марям эканлигини кўрадилар. Намозга такбир айтилади. “Эй (Аллоҳнинг) Руҳи (имомлик қилиш учун) олдинги сафга ўтинг”-дейилади.
Исо айтади: “Имомингиз марҳамат қилиб (олдинга сафга ўтсин) ва сизларга намоз ўқиб берсин.”
Бомдод намозини ўқиб бўлишгач, ҳаммалари Дажжолнинг олдига чиқадилар. Каззоб Дажжол Исони кўрган заҳоти туз сувда эриганидек эрий бошлайди. Хаттоки дарахт ва тошлар (тилга кириб) нидо қилади: ”Эй Руҳуллоҳ, бу (орқамга беркиб олган) яҳудий (Дажжол тобеларидан).” Исо Дажжол тобеларидан биронтасини қолдирмай ҳалок қилади.*
*(Имом Ахмад 3/367). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat