Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илм чегараси

6 ой аввал | Шухрат | 1861

Ассалому алайкум! Мени бир масала ўйлантириб келади. Бешикдан қабргача илм изла  деган гап бор. Илм ўрганиш эркагу аёлга фарз қилинган, лекин илм олишда ҳам Аллоҳ таоло маълум бир чегара белгиланган деб ўйлайман. Менинг саволим биз илм олишимизда нималарга эътибор қаратишимиз керак? Умуман олганда илм ўрганишимизда қандайдир чегара борми? Ғайиб илми нималардан иборат? Қайси илмларни ўрганиш Аллоҳни ғазаблантиради ва қайси илмларни ўрганиш Аллоҳни рози қилади?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Динингиз учун зарур бўлган илмларни ўрганишингиз керак. Бунинг учун энг камида кундалик ибодат, ҳалол ва ҳаромни ажрата олиш, руҳий тарбия каби зарур илмларни ўрганиш лозим. Ғайб илми фақат Алллоҳга маълум. Уни ўрганишга уринилмайди. Дунё ва охиратга фойдаси бўлмаган илмларни ўрганишдан қайтарилган. Бу масала анча кенг бўлиб, сайтимизнинг излаш хизматидан ёки қуйидаги линкдан бу борадаги маълумотларни ўқинг. Валлоҳу аълам!

http://www.hadis.islom.uz/index.php?act=book&sec=17&b_id=28&s_id=2301

Топ рейтинг www.uz Openstat