Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо ҳақида

18:12 / 25.11.2017 | User3487 | 4121

Ассалому алайкум! Дуо қилиш борасида бир савол туғилди. Иброҳим алайҳиссаломнинг қиссалари билан танишсак, оловга ташланаётганларида Жаброил алайҳиссалом келиб «биздан нима истайсиз» деганларида, «сиздан эмас, Аллоҳдан истайман, лекин Аллоҳга дардимни айтишга ҳожат йўқ, Аллоҳ менга нима кераклигини менданда яҳшироқ билувчидир» дейдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам «роббана атина фид дуня…» дуосини кўп ўқиганлар. Яъни дунёда ва оҳиратда яҳшиликлар бергин деб. Энди ўйланиб қолдим, дуода инсон ўз эҳтиёжларини бирма бир санаб айтгани яҳшими ёки дуони қисқа қилган, «Аллоҳим менга нима кераклигини ўзинг биласан, ўзинг яҳшилик бергин» мазмунидаги қисқа дуолар билан чекланган маъқулми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ҳолатда қайси дуолар ўқиган бўлсалар ўшаларни ўрганиб ўша дуоларни ўқиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat