Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бу гаплар хатоми

4 ой аввал | Sarvarbek | 1667

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин. Ҳозир Россиядамиз, бу ерда мол гўштини сотиб олиб еймиз. Шу ишимиз тўғрими?
2). Бирга ишлайдиган акалар телефонига СМС келса “ваҳий келди” дейишади. Шу ишлари дурустми? Жавобингиз учун раҳмат.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

1).                  Тазкия қилинмай сўйилган ҳайвон ҳаромдир.

Тазкия – ҳайвонни сўйишдан олдин Аллоҳни зикр қилишдир.
«Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар» лафзини айтиш суннатдир.
Сўйиш вақтида Аллоҳни зикр қилиш сўйишнинг икки шартидан биринчиси ҳисобланади. Бунга бир неча далиллар бор:
Аллоҳ таоло «Ҳаж» сурасида қуйидагиларни айтади:
«Ва баданаларни (туя ва қорамол) сиз учун Аллоҳнинг шиорларидан қилдик. Уларда сизга яхшилик бор. Уларга олд оёқларидан бири боғлоғлиқ турган ҳолида Аллоҳнинг номини зикр қилинг. Ёнлари ерга текканида эса, бас, улардан енг, қаноатли ва тиланган камбағалларни ҳам таомлантиринг. Шундай қилиб, уларни сизга беминнат хизматкор қилиб қўйдик. Шоядки, шукр қилсангиз» (36-оят).
Аллоҳ таоло «Анъом» сурасида бундай дейди:
«Устида Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар. Шубҳасиз, у фисқдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан тортишишни васваса қилурлар. Агар уларга итоат қилсангиз, албатта, сизлар ҳам мушриклар бўлурсизлар» (121-оят).
Уламоларимиз ушбу оятнинг тафсирида: «Агар мусулмон киши ҳайвонни сўяётиб, Аллоҳнинг исмини зикр қилишни унутиб қўйса, сўйган гўшти ҳалол», деганлар. Аммо билиб туриб, қасддан зикр қилмаса, ундай гўшт ҳаром бўлади.
Аллоҳ таоло «Анъом» сурасида айтади:
«Агар Унинг оятларига иймон келтирувчилардан бўлсангиз, устида Аллоҳнинг исми зикр қилинган нарсадан енг!» (118-оят)
Яъни ҳақиқий мўмин бўлсангиз, Аллоҳнинг номи билан сўйилган ҳайвонларнинг гўштидан озиқланинг. Кишининг ҳаётида озиқ-овқат муҳим ўрин тутгани, хусусан, тановул қилинадиган таомнинг ҳалол бўлиши ниҳоятда муҳим бўлгани учун, оятда иймонни ўртага қўйиб, Аллоҳнинг номини зикр қилиб сўйилган ҳайвоннинг гўштини ейишга амр қилинмоқда.(“Кифоя” китобидан).

2). СМСни ваҳий дейиш шариатдаги энг эътиборли ишлардан бирини мазаҳ қилиш ҳисобланади. Олиб қаралганда жуда оддий нарсага ўхшайди, лекин талоқ деганда аёли ҳаром бўлганидек бунинг ҳам жавобгарлиги қаттиқ бўлади. Аллоҳ таоло “Тавба” сурасида марҳамат қилади:

وَلَئِن سَأَلْتَهُمْ لَيَقُولُنَّ إِنَّمَا كُنَّا نَخُوضُ وَنَلْعَبُ قُلْ أَبِاللّهِ وَآيَاتِهِ وَرَسُولِهِ كُنتُمْ تَسْتَهْزِؤُونَ۝


65. Агар улардан сўрасанг, албатта: «Фақат гапга берилиб, ўйин-кулги қилаётган эдик, холос», – дейишади. Сен: «Аллоҳни, Унинг оятларини ва Расулини истеҳзо қилаётган эдингизми?» – деб айт.
Яъни, агар мунофиқлардан ўша истеҳзо қилиб айтган гаплари ҳақида сўрасанг, улар «Биз ҳеч нарса деганимиз йўқ, фақат шунчаки, ўзимизча гаплашдик, ўйнашдик, холос», – дейдилар. Сен уларга:
«Аллоҳни, Унинг оятларини ва Расулини истеҳзо қилаётган эдингизми?» – деб, ҳақиқатни айт.
Чунки уларнинг қилмишлари шундан иборат.
Келаси оятда мунофиқларга хитобан айтилади:

لاَ تَعْتَذِرُواْ قَدْ كَفَرْتُم بَعْدَ إِيمَانِكُمْ إِن نَّعْفُ عَن طَآئِفَةٍ مِّنكُمْ نُعَذِّبْ طَآئِفَةً بِأَنَّهُمْ كَانُواْ مُجْرِمِينَ۝


66. Узр айтманглар. Батаҳқиқ, иймонингиздан кейин куфр келтирдингиз. Агар сиздан бир тоифани афв этсак, бошқа тоифани жиноятчи бўлганлари учун азоблаймиз.
«Қилар ишни қилиб қўйиб, энди узр айтишингиздан фойда йўқ. Иймон келтиргандан сўнг, унда собит турганингизда, бошқа гап эди. Аммо сиз иймондан кейин куфр келтириб, мунофиқ бўлдингиз. Энди узр айтманг. Билмасдан, жаҳолат билан сизга қўшилиб қолган тоифани афв этсак ҳам, бошқаларингизни жиноятчи бўлганларингиз учун албатта азоблаймиз». ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat