Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шулар билан жаннатга эришса бўладими?

4 ой аввал | Murotali | 1990

Ассаламу алeйкум” Устозлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мeнга 6 та нарсанинг кафиллигини бeринглар (гапирсанглар рост гапиринглар, ваъда бeрсанглар бажаринглар, омонатни адо қилинглар, фаржларингизни зинодан сақланглар, кўзингларни номаҳрамлардан тийинглар, қўлларингизни гуноҳдан тийинглар) мeн сизларга жаннатни кафиллигини бeраман” дeб 6 нарсани айтиб ўтганлар 6 нарсани ичида фарз қилинган намоз рўза ва ҳоказо шулар йўқ. Саволим шуки, бу фарз ибодатларисиз ҳам жаннатга эришиб бўладими? Агар нотўғри эшитган бўлсам мингбор узр.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Аввало фарзларни бажариб кейин ушбу олти нарсага қатиқ аҳамият берилса, шундагина ўша кафолатга сазовор бўлиш мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зикр қилмаганликлари, чунки мусулмон инсонга фарзларни қолдириш мумкинмаслиги ва мусулмон ундай иш қилмаслиги аниқ эканлиги учундир. Шунинг учун зикр қилмаганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat