Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сигарет билан ишлаш

5 ой аввал | Abdulloh | 2871

Ассалому алайкум! Устозлар, мана бир неча йилдирки яъни ақлимни таниганимдан бери бу савол мени қийнаб келади. Дадам сигарет савдоси билан шуғулланадилар ва шу сирет сотиш орқали бизни боқадилар. Уй солдилар, мошина олдилар ва шу сигарет пулидан эҳсон, закот, қурбонлик қиладилар ва қўлидан келганча бева бечораларга ёрдам қиладилар. Мен энди балоғат ёшига тўлдим, намоз ўқийман, лекин кимдан эшитганим эсимда йўқ “Ҳаром луқма еб қилинган ибодатни Аллоҳ  қабул қилмайди” деб эшитганман. Мен емасдан-киймасдан юролмайманку, намоз ўқиб Аллоҳ буюрган амалларни қилиш фарз. Бир намозхон дўстим айтиб қолди “Агар инсон ҳаромдан пул топаётганини англаб ҳалол луқма ейишни хоҳласа бунга фатволар чиқан” деди. Яъни бундай пулларни ҳалоллаб олса бўладими? Бу қанчалик рост? Виждоним жудаям қийналиб кетяпти, дадамга айтай десам шунча йил еб-ичиб, кийиб дадамга топган пулингиз ҳаром экан десам нонкўрлик қилган ва дадамни кўнглини оғритиб қўяманку. Ота-онани кўнглини оғритиш катта гуноҳ, лекин Аллоҳдан ҳам қўрқяпман. Менга йўл кўрсатинглар ва саволимга иложи борича жавоб беришингларни сўрайман. Илтмос. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Килаётган бу хайрли ишларингларга ажр мукофотлар берсин.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Ўзингиз билганингиздек дунё улмолари сигаретнинг зарарларини эътиборга олиб ҳаром деб фатво берганлар. Сигарет милионлаб одамларни саломатлигини йўқтишига сабабчилиги ҳам инкор қилинмайдиган ҳақиқат. Сигарет сотиш дунёга фасод тарқатиш ҳисобланади. Аллоҳ таоло “Нур” сурасида марҳамат қилади:

إِنَّ الَّذِينَ يُحِبُّونَ أَن تَشِيعَ الْفَاحِشَةُ فِي الَّذِينَ آمَنُوا لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ وَاللَّهُ يَعْلَمُ وَأَنتُمْ لَا تَعْلَمُونَ۝


19. Албатта, иймон келтирганлар ичида фаҳш тарқалишини яхши кўрадиганларга бу дунёю охиратда аламли азоб бордир. Аллоҳ биладир, сиз эса билмассиз.
Ота-онани хафа қилмаслик тўғри. Бу иш нотўғрилигини сиз айтманг. Буни дадангиз севиб суҳбат қурадиган бирор аҳли илм орқали айттиринг. Сиз ўзингиз ҳалолдан пул топишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat