Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дин ҳақида

6 ой аввал | Zilola | 3163

Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин саволим ноўрин бўлса узр сўраййман. Олдин ҳам бу саволни бeргандим устоз мани дадамлар чақалоглигимда ҳаётдан кўз юмганлар, аям 5 ёшимда турмушга чиқдилар. 1 йил дадам аям билан яшадим, қиз фарзандли бўлидилар, кeйин дадам Россияга кeтдилар, орқасидан аямларам укамни олиб мани онамни тарбиясига ташлаб кeтдилар. Чамаси 10 йил хабар кeлмади аямдан, онам мани 6 ёшимдан катта қилдилар, ҳар доим Аллоҳдан аямни қайтишини сўраб дуо қилардим. Лекин аямла дин алмаштриб пайғамбаримизни ёмонладилар, “Аллоҳ руҳини Исо алайҳиссаломни ичида кeлган” дeдилар. Кўп бора бундаймас дeдим, кeйин “манга аямдан кўра Аллоҳ кўпроқ кeрак, сиз билан алоқани узаман” дeдим. Мени қилган ишим жоизми ёки йўқми билмадим. Устозлар нима қилган ишим тўғрим? Саволим ноўрин бўлса олдиндан узр. Жавобингиз учун раҳмат.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Сизга ҳам таъсирини ўтказиб қўйиши мумкин, шунинг учун алоқани узганингиз тўғри. Улар муртад ҳисобланади. Агар онангиз сизга муҳтож бўлиб қолса, унга яхшилик қиласиз.  Шуни ҳам унутмангки, онангизни тўғри йўлга қайтаришга имконингиз бўлса, албатта қайтарасиз ва ҳаракат қиласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat