Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Соҳта табиб

6 ой аввал | abdullohmail.uz7777 | 3992

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар Андижонлик Хасан домла деган одам чиқибди, жуда кўп одам ишониб колган, видеоларини, марузаларини эшитсам баъзи гаплари тўғри бўлса баъзилари нотўғри. Даволаш усули 40 кун қимирламай ётасиз дейди. Қимирламай 40 кун ётса 40 кунлик намоз нима бўлади? Аллоҳнинг фарзику ахир.  Ташхис қўйиши эса бир қизча ва болани стулга ўтказиб қўйиб қўли билан боши атрофини айлантириб “мия яхши, орқа мия яхши” жигарга қўлини яқин қўйиб “жигар яхши, қораталоқ яхши” ва ҳокозолар дейди.  Бу ахир ғайбни даъво қилишмасми? Лекин фолбин сеҳргарларни ёмонлаяпти, Қуръонда келган воқеаларни айтяпти. Каментларда “Бу алдаяпти” десам бир икки одам менга ишонмаяпти. Ижтимоий тармоқларда ўзини роса реклама қилган. Айтмоқчи бўлганим одамлар эҳтиёт бўлишсин.  Бу сеҳргарни хийласи бўлса сизлар нима дейсизлар?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Ишончли, соф эътиқодли инсонларнинг гувоҳлигига ва танишларимиздан суриштирувларимизга кўра у киши қаллоб бўлиб, тиббиётга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган, сўзга устамонлик билан халқни ишончини қозониб, пулларини шилувчи киши экан. Кўп гапларида динга зид жойлари ҳам бор. Одамларнинг ҳам табиати қизиқ, баъзилар ҳақ билан ноҳақ, ёлғон билан ростни ажрата олмайдиган бўлиб қолишган. Реклама қилса орқасидан қувиб кетаверади. Кашпировский, Чумаклар чув туширгани етмадимикин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat