Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадисни арабча ёзиб беринглар

6 ой аввал | Khusanov Ulugbek | 3006

Ассалому алайкум! Имом Муслимнинг «Саҳиҳ» китобларида келган хадис: «Оиша онамиз розияллоху анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Қабр аҳлларига истиғфор айтсангиз нима дейсиз?»-деб сўрдилар. У зот соллаллоҳу алайхи васаллам: «Ассалому алайкум, эй мўмин ва мусулмонлар диёри аҳли. Аллоҳ биздан ва сиздан олдин ўтганларнию, кейин қолганларни раҳм қилсин. Ва албатта, биз хам сизларга келиб қўшиламиз» деган деб жавоб берганлар.
Шу Истиғфорни асл яъни араб тилида ёзиб беринглар.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

بَابُ مَا يُقَالُ عِنْدَ دُخُولِ الْقُبُورِ وَالدُّعَاءِ لِأَهْلِهَا 


35-БОБ.


ҚАБРИСТОНГА КИРГАНДА АЙТИЛАДИГАН НАРСАЛАР
ВА ҚАБР АҲЛИГА ҚИЛИНАДИГАН ДУО ҲАҚИДА


عَنْ عَائِشَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُما، أَنَّهَا قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كُلَّمَا كَانَ لَيْلَتُهَا مِنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَخْرُجُ مِنْ آخِرِ اللَّيْلِ إِلَى الْبَقِيعِ، فَيَقُولُ: «السَّلَامُ عَلَيْكُمْ دَارَ قَوْمٍ مُؤْمِنِينَ، وَأَتَاكُمْ مَا تُوعَدُونَ غَدًا، مُؤَجَّلُونَ، وَإِنَّا إِنْ شَاءَ اللهُ بِكُمْ لَاحِقُونَ، اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِأَهْلِ بَقِيعِ الْغَرْقَدِ». وَلَمْ يُقِمْ قُتَيْبَةُ قَوْلَهُ: وَأَتَاكُمْ


Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар сафар менинг навбатим бўлганда туннинг охирида Бақиъга чиқиб, «Ассалому алайкум, мўмин қавмнинг диёри! Сизларга эртага деб ваъда қилинган нарса келди. Кечиктирилгансиз. Биз ҳам, Аллоҳ хоҳласа, сизларга етишамиз. Аллоҳим, Бақиъул-ғарқад аҳлини мағфират қил», деб айтар эдилар».
* Бақиъ, Бақиъул-ғарқад – Мадинада, Масжиди набавийнинг чап тарафида жойлашган  қабристон.
Изоҳ: Шориҳлар «Кечиктирилгансиз» деган иборани «Сизларга ўлим етган, лекин ажру савоб ёки жазони тўлиқ олишингиз кейинроқ, киёмат кунида бўлади», деган маънода изоҳлашган.(“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Муслим). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat