Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фожеа ҳақида фикр?

4 ой аввал | M X | 3028

Ассалому алайкум! Яқинда бир яқин дўстимиз хусусий корхонасининг биносида технологик ишлаб чиқариш жараёни бузилиши оқибатида келиб чиққан ёнғин фалокати туфайли оламдан ўтди. Аллоҳ раҳматиган олган бўлсин! Жуда яхши инсон эди. Шу инсон учун охирати обод бўлишлилигини биргаликда Яратганимиздан дуо айлаб тилаган холда мурожаат этмоқдаман. Мазкур мудхиш воқеадан кейин инсончилик экан айрим «озчилик» қисм одамлар хар хил фикрлар билдиришди, яъни мазкур оламдан ўтган инсонни таниган-танимаган одамлар хам фожеали воқедан сўнг бир бирларига мархум ҳақида қанақа инсон эди, закоти, эхсони жойида эдими… деган гаплар билан биргаликда… ва шу каби у инсон ҳақида кўпчилик одамларнинг ижобий фикрларидан ташқари «озчилик давра» вакиллари ўлим мудхиш ёнғин фалокати сабабли бўлганлиги туфайли салбий фикрлар хам билдиришганлари бўлди… Яъники воқеа оқибати мархум дўстимизнинг молу-мулки билан биргаликда асосийси жони узилиши халокатига хам олиб келганлиги сабабли хар хил фикрлар билдирганлар бўлди. Лекин оламдан ўтган мархум дўстимиз хақида мен ва бошқа дўстларимизнинг хам билган аниқ фикр таъсуротлари шу эдики, у инсон эътиқодли, намозда қойим, хушмуомила, қўлидан келганича яқинларига ва дўстларига ёрдам қилган, ота-онаси дуоларини олган жуда-жуда яхши инсон эди. Мурожаат этишимга сабаб шуки, илм, фикрлаш даражаси хар хил бўлган одамлар ўзлари билган-билмаган холда фожеа оқибати ҳақида нотўғри фикрлар билдиришлари, мархумни амали солих инсон бўлганлигини билганимиз учун хам қаттиқ таъсир қилди.
Аллоҳга омонат жонимиз тақдиротга битилган якун туфайли қай тарзда топширилишидан ташқари асосийси Яратганнинг хузурида юқори дарожотларда бўлиш хам насиб этиши мумкинку!
Юқорида айтилган холатдан келиб чиқиб, Яратганга бўлган омонатимизни топширилиш якуни қай тарзда бўлишидан қатъий назар бу тақдирот эканлигини, Аллоҳнинг хохиши эканлигини, мархумни эса Аллоҳ таолони наздида қай дарожотларда эканлигини билмаган холда инсонларнинг билиб билмай кескин салбий фикрлар алмашишлари айтиб ўтилган қўштирноқ ичидаги одамлар ўзлари учун гунох ёки масъулият орттириб олишмаябтими? Холат юзасидан тегишли фикрлар билдиришларингиз хаммага ва айниқса айрим нотўғри фикр юритувчиларга тегишли сабоқ бўлади деган умиддаман. Илмларингизни Аллоҳ зиёда қилсин!


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Ҳар ким оғзига келган нарсани гапиравериши ва билмасдан гувоҳлик беравериш керак эмас. Аллоҳ таоло “Исро” сурасида марҳамат қилади:

وَلاَ تَقْفُ مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ إِنَّ السَّمْعَ وَالْبَصَرَ وَالْفُؤَادَ كُلُّ أُولئِكَ كَانَ عَنْهُ مَسْؤُولاً۝


36. Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил – ана ўшаларнинг барчаси сўралажак нарсалардир.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: بَيْنَمَا رَجُلٌ يَمْشِي بِطَرِيقٍ وَجَدَ غُصْنَ شَوْكٍ عَلَى الطَّرِيقِ فَأَخَّرَهُ، فَشَكَرَ اللهُ لَهُ فَغَفَرَ لَهُ، ثُمَّ قَالَ: الشُّهَدَاءُ خَمْسٌ: الْمَطْعُونُ، وَالْمَبْطُونُ، وَالْغَرِيقُ، وَصَاحِبُ الْهَدْمِ، وَالشَّهِيدُ فِي سَبِيلِ اللهِ، وَقَالَ: لَوْ يَعْلَمُ النَّاسُ مَا فِي النِّدَاءِ وَالصَّفِّ الْأَوَّلِ ثُمَّ لَمْ يَجِدُوا إِلَّا أَنْ يَسْتَهِمُوا عَلَيْهِ لَاسْتَهَمُوا، وَلَوْ يَعْلَمُونَ مَا فِي التَّهْجِيرِ لَاسْتَبَقُوا إِلَيْهِ، وَلَوْ يَعْلَمُونَ مَا فِي الْعَتَمَةِ وَالصُّبْحِ لَأَتَوْهُمَا وَلَوْ حَبْوًا. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَ


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир одам йўлда юриб кетаётиб, тиканли шохни кўриб қолибди ва уни йўлдан олиб ташлабди. Бас, Аллоҳ унга шукр айтибди ва уни мағфират қилибди», дедилар.
Сўнгра у зот:
«Шаҳидлар бештадир: вабода ўлган, қорин касаллиги билан ўлган, сувга ғарқ бўлиб ўлган, қулаган нарсанинг остида қолиб ўлган ва Аллоҳнинг йўлида шаҳид бўлганлар», дедилар.
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларни бир неча фазилатли, савобли ишларга тарғиб қилмоқдалар:
1. Йўлдаги кўпчиликка озор берадиган нарсани олиб ташлаш. Бу масалани иймоннинг шўъбаларини ўрганиш фаслида батафсил кўриб чиққанмиз.
Ҳадиси шариф ўтган умматлардан бир киши йўлда ётган тиканли шохни олиб ташлаб, йўловчиларни озордан сақлаганлиги учун Аллоҳ унга Ўз раҳматини юбориб, гуноҳларини мағфират қилганлиги ҳақидаги ривоят билан бошланмоқда. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу билан, агар сиз ҳам шу нарсани қилсангиз, ўша даражага эришасиз, демоқчилар.
2. «Шаҳидлар бештадир»:
а) «Вабода ўлган».
Бир юртга вабо тарқалса-ю, у ердаги одам Исломда вабо тарқалган жойдан бошқа жойга чиқиб бўлмайди, деб ўша ерда сабр қилиб туриб, ўлса, шаҳид бўлади. Чунки у одам динимиз ҳукмига амал қилди ва вабонинг бошқа томонларга тарқалмаслиги учун ҳисса қўшди.
б) «Қорин касаллиги билан ўлган».
Бу ҳам ўлимнинг киши афсус қиладиган даражадаги бир туридир. Хусусан, ўша вақтларда бу дардга нисбатан алоҳида эътибор билан қаралган бўлиши мумкин.
в) «Сувга ғарқ бўлиб ўлган».
Бу ҳам тўсатдан ва фожиали равишда келадиган ўлим эканлиги ҳаммага маълум. Шунинг учун ҳам бундай ўлим топган одам шаҳид ҳукмида бўлади.
г) «Қулаган нарсанинг остида қолиб ўлган».
Ўша вақтларда йиқилган деворнинг остида қолиб ўлиш ҳолатлари кўп бўлган. Бу ўлим ҳам чўкиб ўлиш каби тўсатдан ва фожиали бўлганлиги учун бундай ўлим топган одамга ҳам шаҳидлик ҳукми берилган.
д) «Аллоҳнинг йўлида шаҳид бўлганлар».
Булар душманларга қарши Ислом йўлидаги жангда ҳалок бўлган кишилардир. Ҳақиқий шаҳидлар шулар эканлиги ҳаммага маълум. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat