Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муҳтож бўлган одамга фойда қўйиб сотиш

4 ой аввал | Ziyövuddin | 2174

Ассалому алайкум! Бирор топилиши қийнроқ буюм ёки шунга ўхшаш фойдали нарсаларни топа олмаётган инсонга, ўша буюмни ёки кeракли дори воситасими ва шунга ўхшаш нарсани олиб кeлиб ўз нархидан қиммат айтиб сотиш тўғрими?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Албатта жоиз, лекин ҳаёт моддий бойликни кўпайтириш билангина эмас. Аллоҳ таоло “Ҳаж” сурасида марҳамат қилади:
77. Эй иймон келтирганлар! Рукуъ қилинглар, сажда қилинглар ва Роббингизга ибодат қилинглар ҳамда яхшилик қилинглар, шоядки, зафар топсангиз.
“Муззуммил” сурасида:

وَمَا تُقَدِّمُوا لِأَنفُسِكُم مِّنْ خَيْرٍ تَجِدُوهُ عِندَ اللَّهِ هُوَ خَيْرًا وَأَعْظَمَ أَجْرًا وَاسْتَغْفِرُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ۝


20...Ўзингиз учун нима яхшилик тақдим қилган бўлсангиз, Аллоҳнинг ҳузурида ундан да яхшироқ ва улканроқ ажрни топасиз. Ва Аллоҳдан мағфират сўранг. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

أَنَّ عَبْدَ اللهِ بْنَ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَخْبَرَهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: الْمُسْلِمُ أَخُو الْمُسْلِمِ، لَا يَظْلِمُهُ وَلَا يُسْلِمُهُ، وَمَنْ كَانَ فِي حَاجَةِ أَخِيهِ كَانَ اللهُ فِي حَاجَتِهِ، وَمَنْ فَرَّجَ عَنْ مُسْلِمٍ كُرْبَةً فَرَّجَ اللهُ عَنْهُ كُرْبَةً مِنْ كُرُبَاتِ يَوْمِ الْقِيَامَةِ، وَمَنْ سَتَرَ مُسْلِمًا سَتَرَهُ اللهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ


Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо бундай хабар қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди, уни ташлаб ҳам қўймайди. Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади Ким мусулмондан бир ташвишни аритса, Аллоҳ ундан Қиёмат кунининг ташвишларидан бирини аритади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ Қиёмат кунида унинг айбини беркитади», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat