Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тушунарсиз вазият

20:24 / 12.12.2017 | Bobur | 6223

Ассалому алайкум! Қадрли устозлар, қилаётган ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Бир танишим билан бўлган воқeа мани ўйлантиряпти. У манга баъзи инсонда олтинчи ҳиссиёт бўлади, бу кeлажакда нима бўлишини олдиндан сeза олиш эканлигини айтиб қолди. Ман унга бу нотўғри фикрлигини, ғайбни фақат Аллоҳ билишини айтдим. У эса унда нeга пайғамбарлар олдиндан бўладиган ишлар башоратини бeрган дeб сўради. Илмим озлиги туфайли аниқ жавоб бeраолмадим, лeкин пайғамбарларга ишонишимиз кeраклигини айтдим, бу масаладаги фикрим тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Пайғамбарларга Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссаломни жўнатиб ғайбдан хабарларни етказган. Пайғамбарлар вафот топганларидан кейин бу жараён тўхтаган. Аллоҳ таоло “Ҳуд” сурасида марҳамат қилади:

تِلْكَ مِنْ أَنبَاء الْغَيْبِ نُوحِيهَا إِلَيْكَ مَا كُنتَ تَعْلَمُهَا أَنتَ وَلاَ قَوْمُكَ مِن قَبْلِ هَذَا فَاصْبِرْ إِنَّ الْعَاقِبَةَ لِلْمُتَّقِينَ۝

49. Булар ғайб хабарларидан бўлиб, уларни сенга ваҳий қилмоқдамиз. Бундан олдин уларни сен ҳам билмас эдинг ва сенинг қавминг ҳам. Бас, сабр қил, албатта, оқибат тақводорларникидир. Нуҳ алайҳиссалом ва у кишининг қавмлари аллақачон ўтиб кетган. Уларнинг хабарини Муҳаммад алайҳиссалом ҳам, у кишининг қавмлари – Арабистон аҳолиси ҳам билмас эдилар. «Булар ғайб хабарларидан бўлиб, уларни сенга ваҳий қилмоқдамиз. Бундан олдин уларни сен ҳам билмас эдинг ва сенинг қавминг ҳам». Мана энди ана шу одамларга ваҳий йўли билан номаълум нарсаларнинг хабари – Нуҳ алайҳиссалом ва у зотнинг қавмларининг хабари келди. Дину диёнат, иймон-эътиқод иши қадимдан шундай қийинчилик билан кўчган. Нуҳ алайҳиссалом тўққиз юз эллик йил даъват қилганларидан сўнг озгина киши, баъзи ривоятларда айтилишича, ўн икки киши иймон келтирган, холос. Ҳаттоки у кишининг ўғиллари ҳам иймон келтирмаган. Шунинг учун «Бас, сабр қил, албатта, оқибат тақводорларникидир». «Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, сабр қил, сен энди ўн йил даъват қилдинг. Даъват иши юришмай қолганига сиқилма, оқибатда тақво қилувчилар нажотга эришишлари муқаррардир. Нуҳ алайҳиссаломга иймон келтирганлар, ниҳоятда оз бўлишларига қарамай, узоқ вақт сабр қилдилар ва оқибатда нажотга эришдилар. Тақво қилмаганлар, кофирлар эса қанчалик кўп бўлмасинлар, ҳалок бўлдилар». ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat