Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нажот

4 ой аввал | Алишер | 3414

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Менинг ёшим 23да. Университет талабасиман. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, мана икки ойдирки Яратган ҳидоят қилиб намоз амалларини адо этяпман. Аммо, намоз ўқишни бошламасимдан олдин ғайридин файласуф-ёзувчилар томонидан ёзилган китобларни жуда кўп ўқиганман. Уларнинг баъзилари атеист, баъзилари насроний ва бошқалари яҳудийлардир. Табиийки уларда инсоннинг яратилиши, яшашдан мақсади тамоман бошқача талқин этилади. Ўз вақтида бу ўқиганларимдан ўзимча хулоса чиқариб яқинларимга хам бир икки оғиз ножоиз гаплар гапириб қўйган жойларим бўлган. Инсоннинг ҳаётда келиши ва ундаги  вазифаси нимадан иборатлиги ҳақида жуда кўп ўйладим. Бу мазмунни у китоблардан топа олмадим. Чунки улардан чиқадиган бирдан бир ечим бу ўлиш эди. Шу зайлда узоқ вақт ҳаёт кечирдим. Бир неча бор бу ҳаётдан «озод» бўлиш ҳақида ўйлаб кўрдим. Аммо, Аллоҳни ҳеч вақт эсдан чиқармадим. Бир кун келиб охири Исломга юз тутишимни олдиндан ҳис қилар эдим чунки. Аммо у ўй-ҳаелларнинг сояси мени ҳалигача таъқиб қилиб юради. Баъзан ҳаёлимга ҳар-ҳил шубҳа-гумонлар ўралашиб келиб колади. Булардан қутулиш учун қандай йўл тутишни маслаҳат берасизлар? Олдиндан ташаккур!


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Ҳар бир нарса изсиз қолмаганидек ботил эътиқодлар ёзилган китобларнинг ҳам таъсири бўлмасдан иложи йўқ. Бундан буёғига китоб ўқишда танлаб ўқинг. Гумонлар келганда “Аъузу биллааҳи минашшайтоониррожиим”ни ўқинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat