Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пуфлаб ичиш ҳақида

6 ой аввал | Sanjar | 3598

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, қилаётган хизматларингизни Аллоҳ ажрини берсин! Саволим шундан иборатки Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сувни пуфлаб ичмаслик ҳақидаги суннатлари биламан, лекин шуни ҳадис ва тафсири билан менга тушунтириб берсангизлар. Нима учун пуфлаб ичиш мумкин эмас? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نَهَى عَنِ النَّفْخِ فِي الشَّرَابِ، فَقَالَ رَجُلٌ: الْقَذَاةُ أَرَاهَا فِي الْإِنَاءِ، قَالَ: أَهْرِقْهَا، قَالَ: فَإِنِّي لَا أَرْوَى مِنْ نَفَسٍ وَاحِدٍ؟ قَالَ: فَأَبِنِ الْقَدَحَ إِذَنْ عَنْ فِيكَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ


Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимликка пуфлашдан қайтардилар. Бас, бир киши:
«Идишга тушиб қолган нарсани кўрсам-чи?» деди.
«Олиб ташла», дедилар у зот.
«Мен бир нафасда ича олмайман», деди.
«Ундай бўлса, қадаҳни оғзингдан узоқлаштир», дедилар».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таомланиш маданиятини қанчалик меҳнат билан жорий қилганларининг ёрқин намунасини кўриб турибмиз. Ҳар бир нарсани айтиб, тушунтириш, турли саволларга чидам билан жавоб бериш лозим бўлган экан. Аввал у зот саҳобаларга ичиш одобларидан бирини баён қилмоқдалар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимликка пуфлашдан қайтардилар».
Аммо ҳамма ҳам бу қайтаришни эшитиши билан «Бундай қилмаслигимиз керак экан», деб кетавермади.
Бас, бир киши:
«Идишга тушиб қолган нарсани кўрсам-чи?» деди».
Яъни, «Сиз идиш ичига пуфламанглар деяпсиз. Аммо бир ичимликни ичмоқчи бўлиб, оғзимга олиб борсам, идишда – ичимлик устида бир нарса турган бўлса, пуфлаб юбориш керак бўлади-ку?»
Бу саволга жавобан:
«Олиб ташла», дедилар у зот».
Яъни «Ўша нарсани ҳам пуфлама, балки олиб ташла». Сўровчида яна бошқа савол пайдо бўлди ва у ўша саволни ҳам берди:
«Мен бир нафасда ича олмайман», деди.
Яъни, «Мен идишдаги ичимликни бир нафас билан охиригача ичиб, битира олмайман. Орада нафас олишим керак бўлади. Орада нафас олсам, идиш ичига пуфлашим керак бўлади. Бунга нима дейсиз?»
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу масалани ҳам сабр билан ҳал қилдилар:
«Ундай бўлса, қадаҳни оғзингдан узоқлаштир», дедилар».
Яъни, «Нафасинг етмай қолганда идишни оғзингдан узоқлаштириб, нафасингни ростлаб олиб, кейин ичишда давом этсанг, идиш ичига пуфлаш содир бўлмайди».
Одамнинг оғзидан чиқадиган нафасда турли кўзга кўринмас зарарли нарсалар, қўланса ҳид ва бошқалар бўлиши ҳозирги пайтда ҳаммага маълум бўлиб қолди. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat