Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳамма амалларимиз нуқсонли

4 ой аввал | Shohjahon | 3464

Ассалому алайкум! Фаecбоок дан олинган пост: Эй миллат! Аллоҳ мусибатингизни аритсин! Жаҳолатдан шикоят қиласиз, тамакига ишлатганингизнинг ярмини ҳам таълимга сарфламайсиз. Ҳокимлардан нолийсиз, улар ҳам ўзингиздан бўлганлари ҳолда ислоҳларини истамайсиз. Фақирликдан безгансиз, унинг дангасаликдан бошқа сабаби йўқ. Бир бирингизни алдай туриб қандай ўнгланишдан умид этасиз? Энг ночор тирикчилигингизни ожизликдан, қаноат атайсиз. Ишларингизга бош қотирмай, осонгина, таваккал деб қўясиз. Йўл-йўриқни билмасликни Аллоҳнинг қазоси билан ниқоблайсиз. Кўргуликлар орини қадарга тўнкаб, ўзингиздан қувасиз. Лек валлоҳки, ишингиз башар иши эмас! Абдурраҳмон Кавокибий
Саволим:
Бу ишнинг муолажаси қандай бўлади? Нафсимизни кўра олмай, айбларимизга шариатдан далил топиб ниқоблашга уринамиз. Энг ёмон томони буни ўзимиз билмаймиз. Шайтон ишимизни ўзимизга чиройли қилиб кўрсатади. Амалларимиз, ишларимиз ва режаларимиз илмий асосга эга эмас, ҳаммаси нуқсонли. Амалларимиздаги нуқсон баъзида ақийдавий бўлса, баъзида фиқҳий бўлади, ёки ўша амалларни  қилишдаги  ихлосимиз руҳий касалликлар билан касалланган бўлади. Баъзида фиқҳий жихатдан илмий асосда амали солих қиламиз, лекин ўша ишимиз риё суви билан суғорилган бўлади. Ихлос билан қилган амалимизда эса фиқҳда ёки ақийдада камчиликка йўл қўйган бўламиз.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Шунинг учун илм ўрганиш ва яна илм ўрганиш ва яна илм ўрганиш ва билганларимизга амал қилишимиз керак бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat