Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имоми Аъзамнинг намози

5 ой аввал | Yunusobod | 1982

Ассалому алайкум! “Дуррул мухтор”нинг шархида Абу Ҳанифа Нўмон ибн Собитнинг номозлари тўғрисида шундай ёзилган: 40 йил бир таҳорат билан беш вақт намоз ўқидилар.
Бу гап ҳақиқатми? Ахир у шахс Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни сунатларини мукаммал билган шахс бўлганку.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Шундай бўлган тақдирда ҳам бир таҳорат билан беш вақт намозни ўқиш суннатга хилоф эмас.

عمرو بن عامر الأنصاري ، سمعت أنس بن مالك يقول : كان النبي صلى الله عليه وسلم يتوضأ عند كل صلاة ، قال قلت فأنتم كيف كنتم تصنعون؟ قال : كنا نصلي الصلوات بوضوء واحد ما لم نحدث


Амр ибн Омир Ансорийдан ривоят қилинади:
Мен Анас ибн Моликнинг: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар намозга таҳорат олар эдилар” деганини эшитдим. Шунда “Сизлар қандай қилар эдингиз” дедим. “Биз таҳоратимиз кетмаса беш вақт намозни бир таҳорат билан ўқир эдик” деди. Имом Аҳмад ривояти.

عن سليمان بن بريدة عن أبيه قال : كان النبي صلى الله عليه وسلم يتوضأ عند كل صلاة ، فلما كان يوم الفتح توضأ ومسح على خفيه ، وصلى الصلوات بوضوء واحد . فقال له عمر : يا رسول الله، إنك فعلت شيئا لم تكن تفعله؟ قال : إني عمدا فعلته يا عمر


Сулаймон ибн Бурайда отасидан ривоят қилади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар намозга таҳорат олар эдилар. Фатҳ куни бўлганида таҳорат қилдилар ва икки маҳсисига масҳ тортдилар. Сўнг бир неча намозни бир таҳорат билан ўқидилар. Шунда Умар: “Эй Аллоҳнинг расули олдин қилмайдиган ишингизни қилдингизми(бир таҳорат билан бир неча намозни ўқидингизми)” деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Эй Умар мен буни қасддан қилдим” дедилар”.
Имом Аҳмад ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat