Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаннатдаги ҳурлар

20:41 / 24.12.2017 | Дилдора | 8942

Ассалому алайкум! Устозлар Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. 1) савол мен Воқеа сурасида жаннат эгалари ва дўзах эгаларини ўқиб чиқдим, албатта жаннат эгаларига бериладиган хурларни яширилган дур каби беқиёслигини ўқиб, бу дунё синовларга сабр қилолмаган йигит ва қизларимиз хаёлимдан ўтди. Устоз биз хурлардан ибодатларимиз билан устун бўламиз, биз Аллоҳни буюрганларини қилиб, қайтарганларидан қайтсак барча хурлардан гўзаллигимиз билан хам устун бўлоламизми? 2) Ҳар бир жаннат эркакларини хури бўладими ёки бу дунёдаги аёли билан жаннатда бирга бўлса шу кифоя бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Албатта. 2). Аллоҳ таоло “Сажда” сурасида марҳамат қилади:

فَلَا تَعْلَمُ نَفْسٌ مَّا أُخْفِيَ لَهُم مِّن قُرَّةِ أَعْيُنٍ جَزَاء بِمَا كَانُوا يَعْمَلُونَ۝

17. Бас, ҳеч бир жон улар учун қилиб ўтган амалларининг мукофотига беркитиб қўйилган кўз қувончларини билмас. Яъни ҳеч бир одам яхши амаллари эвазига жаннатда беркитиб қўйилган, кўзни қувонтирадиган мукофотлар борлигини идрок қила билмайди. Улар, риё бўлмасин деб, амалларни кечаси, махфий равишда қилганлари учун, Аллоҳ таоло ҳам уларга берадиган мукофотини махфий қилиб, беркитиб қўйган. Имом Бухорий ушбу ояти карима ҳақида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қуйидаги ривоятни келтирган эканлар: «Русулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло: «Мен солиҳ бандаларим учун кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ва башарнинг хаёлига ҳам келмаган нарсаларни тайёрлаб қўйдим», – деган», – дедилар». Сўнгра Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: «Агар хоҳласангиз, «Бас, ҳеч бир жон улар учун...» оятини ўқинглар», – деди». Албатта, Аллоҳга иймон келтириб, яхши амалларни қилиб, юқоридаги сифатларни ўзида жамлаган кишилар мазкур мукофотларга сазовор бўладилар. ("Тафсири Ҳилол" китобидан).

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ  قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ اللهُ أَعْدَدْتُ لِعِبَادِيَ الصَّالِحِينَ مَا لَا عَيْنَ رَأَتْ، وَلَا أُذُنَ سَمِعَتْ، وَلَا خَطَرَ عَلَى قَلْبِ بَشَرٍ، فَاقْرَءُوا إِنْ شِئْتُمْ فَلَا تَعْلَمُ نَفْسٌ مَّا أُخْفِيَ لَهُم مِّن قُرَّةِ أَعْيُنٍ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ: «Солиҳ бандаларимга кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган, бирор инсоннинг кўнглига келмаган нарсаларни тайёрлаб қўйганман», деди. Хоҳласангиз, «Бас, ҳеч бир жон улар учун беркитиб қўйилган кўз қувончларини билмас»ни  ўқинг», дедилар».

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم أَوَّلُ زُمْرَةٍ تَلِجُ الْجَنَّةَ صُورَتُهُمْ عَلَى صُورَةِ الْقَمَرِ لَيْلَةَ الْبَدْرِ، لَا يَبْصُقُونَ فِيهَا وَلَا يَمْتَخِطُونَ وَلَا يَتَغَوَّطُونَ، آنِيَتُهُمْ فِيهَا الذَّهَبُ، أَمْشَاطُهُمْ مِنَ الذَّهَبِ وَالْفِضَّةِ، وَمَجَامِرُهُمُ الْأَلُوَّةُ، وَرَشْحُهُمُ الْمِسْكُ، وَلِكُلِّ وَاحِدٍ مِنْهُمْ زَوْجَتَانِ، يُرَى مُخُّ سُوقِهِمَا مِنْ وَرَاءِ اللَّحْمِ، مِنَ الْحُسْنِ، لَا اخْتِلَافَ بَيْنَهُمْ وَلَا تَبَاغُضَ، قُلُوبُهُمْ قَلْبٌ وَاحِدٌ، يُسَبِّحُونَ اللهَ بُكْرَةً وَعَشِيًّا

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жаннатга кирадиган биринчи жамоанинг кўриниши ой тўлган кечадаги тўлин ойдек бўлади. Улар у ерда тупуришмайди ҳам, бурун ҳам қоқишмайди, қазои ҳожат ҳам қилишмайди. У ерда уларнинг идишлари тилла, тароқлари тиллаю кумушдан, тутатқиси алувва,* терлари эса мушк бўлади. Ҳар бирларининг иккитадан жуфти ҳалоли бўлиб, гўзалликларидан гўшт тагидан болдирларининг илиги кўриниб туради.* (Аҳли жаннатнинг) ўрталарида ихтилоф ҳам, бир бирини ёмон кўриш ҳам йўқ. Қалблари бир қалбдек. Эртаю кеч Аллоҳга тасбеҳ айтишади». * Алувва – хушбўйлик. «Улувва» ҳам дейилади. * Бу ерда жаннат ҳурларининг гўзаллиги, хусусан, баданининг нақадар мусаффолиги васф қилинмоқда. Имом Термизий келтирган ривоятда «Болдирининг оқлиги етмиш қават кийим остидан ҳам кўринади...» деб ҳам тасвирланган. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat