Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаннат кўрсатилиб, у ерда қолиб кетган одам

5 ой аввал | Khojiabror | 3212

Ассалому алайкум! Мен дўстим билан бир мавзуда тортишиб қолдим. Унинг айтишича, мактаб пайтларимизда дунё динлари тарихи деб номланмиш фан ўтилар эди. Бу фаннинг ўқитувчиси бир воқеа(Қуръондан оят ёки хадисдан эканлигини билмайди)ни айтиб берган экан. «Аллоҳ таъоло Пайгамбаримизга Меърож кечасида кўрсатгани каби  яна бир инсонга (У расулми, сахобий бўлганми уни хам билмайди) қайсидур даврда, жаннатни кўрсатган экан. Аллоҳ таъоло фаришталарга буюрган экан аниқроги Жибрийил (а.с) га буюрган экан, ул зот жаннатни кўрсатиб чиққан эканлар. Бояги инсонга жаннатга ёқиб қолгани сабабли жаннатда бир дарахт остида ковушини қолдириб чиққан экан. Сўнгра, чиққанда сўнг «ковушимни қолдирибман» деб ковушини олиб чиқишга рухсат сўраган эканлар, рухсат берилибди ва ул зот кирганича қайтиб чиқмаган эканлар». Аникроғи хозиргача жаннатда ўша инсон яшармикан — деб қизиқмоқда. Менинг фикрим эса аксинча, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўрсатилганини аниқ биламан Меърож кечасида, пайғамбарларга хам кўрсатилган бўлиши мумкин(бунга илмим даражаси пастлиги ва меърож кечасида 7 та дарвозадан кирилганда, пайғамбарлар учратилганини асос қилябман) деб ўйлайман. Лекин кимдур қолиб кетмаган бўлса керак деб ўйлайман яна Валлоҳу аълам. Бунга эса асос қилиб, мен билган маълумотларга кўра. Қиёмат юз берганда бутун биз турган коинот бир текис-узун чизиққа чизилади ва биз ердан чиқиб келиб, қайта тирилтириламиз ва айнан ўша жараёнда менинг фикримча, ўша бепоён текисликда  жаннат хам, дўзох хам, сирот кўприги хам пайдо бўлади. Бу дегани бизнинг дунё учун берилган «вақт» тушунчасида мобайнида хали жаннат ва дўзохга қанчадур муддат бор ва унда хеч ким йўқ деб ўйлайман, яна Валлоҳу аълам.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Оятда Ийсо алайҳиссалом ҳақида қатъий тарзда тирик ҳолатда осмонга кўтарилганлари зикр қилинган. Бошқалари ҳақида қатъий далил йўқ. Ҳар бир пайғамбарга жаннат дўзахни кўрсатилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat