Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон борасида

5 ой аввал | User3487 | 3282

Ассалому алайкум! Қуръон борасида бир нечта саволларим бор эди. Бир устоз “Қуръон китоб шаклида осмоннинг 1-қаватига туширилган ва Жаброил алайҳиссалом уни воқеъа ё бирор сабаб туфайли ваҳий тарзда турли хил оятларни тушириб турган” дедилар. Устозни мулоҳазалари тўғрими? Қуръон ҳақиқатан осмонни 1-қаватига бутунлай тушган, Жаброил оятма оят ваҳий қилиб турганми?
2). Қуръон махлуқми? Илтимос шуни батафсилроқ ёритиб берсангизлар.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

1). Ҳа. Аллоҳ таоло “Қадр” сурасида:

إِنَّا أَنزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةِ الْقَدْرِ۝


1. Албатта, Биз У(Қуръон)ни Қадр кечасида нозил қилдик.
Лайлатул Қадрнинг ушбу ном билан аталишининг сабаби – бу кечанинг қадри улуғлигидан, шу кечада бандаларнинг бир йиллик тақ¬дирлари ўлчанадиган, ҳал қилинадиган бўлганидан эканини аввал ҳам айтиб ўтдик.
Ушбу оятда зикр қилинаётган ҳодиса, яъни Қуръоннинг нозил қилиниши унинг Лавҳул Маҳфуздан бу дунё осмонига нозил қилилишидир. Бу маъно Ибн Аббосдан ривоят қилинган. Ана ўша ҳодиса Лайлатул Қадр кечасида бўлганини ушбу оят очиқ-ойдин айтиб турибди. Қуръони Карим бу дунё осмонидан Пайғамбаримизга бўлиб-бўлиб, йигирма уч йил давомида нозил қилинган.
Демак, ушбу ояти кариманинг маъноси «Биз Қуръонни Лавҳул Маҳфуздан бу дунё осмонига Лайлатул Қадр кечасида нозил қилдик» бўлади. Бу ҳақиқатни Аллоҳ таолонинг Ўзи таъкидлаб айтмоқда.
2). Сиз бу масалада умуман фикр юритманг. Бу масалани билмай вафот қилиб кетсангиз ҳам қиёматда жавобгар бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat