Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пайгамбаримизни тушда кўриш

3 ой аввал | Diyora | 2982

Ассалому алайкум. 1). Китобда бир дуо келтирилган “кимки шу дуони ўқиб юришга одат килса тушига пайгамбаримиз Мухаммад с.а.в киради дейилган. Ҳақиқатдан хам шундайми?
2) Ўзини ёмон хис қилса дам солдириб юбор дейишади. Исломда бунга қандай қаралади?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

1). Кимлардир тажриба қилган бўлиши мумкин.
2). Дам солдириш бор нарса, шариат буни асло инкор қилмайди.

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ جِبْرِيلَ أَتَى النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: اشْتَكَيْتَ؟ فَقَالَ: نَعَمْ، قَالَ: بِاسْمِ اللهِ أَرْقِيكَ، مِنْ كُلِّ شَيْءٍ يُؤْذِيكَ، مِنْ شَرِّ كُلِّ نَفْسٍ أَوْ عَيْنِ حَاسِدٍ، اللهُ يَشْفِيكَ، بِاسْمِ اللهِ أَرْقِيكَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ


Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Жаброил Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Бемор бўлдингми?», деди.
«Ҳа», дедилар у зот. Шунда у:
«Бисмиллаҳи арқийка, мин кулли шайъин юъзийка, мин шарри кулли нафсин ав айни ҳаасидин. Аллоҳу яшфийка, бисмиллаҳи арқийка», деди».
Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Дуонинг маъноси бундай: «Сенга озор берадиган ҳар бир нарсадан, ҳар бир нафс ёки кўзнинг ёмонлигидан Аллоҳнинг номи ила сенга дам солурман. Аллоҳ сенга шифо берсин. Аллоҳнинг номи ила сенга дам солурман». ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Энг афзали киши ўзига дам солишидир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat