Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғаззолий сўзи

5 ой аввал | Ey Aish | 2387

Ассалому алайкум! Муҳтарам устозлар саволим шундан иборат Абу Ҳомид Ғаззолий ўзларининг «Охиратнома»китобларида «Эй фарзанд ,мантиқ ва ихтилоф илмидан сeнга наф йўқ. Охиратда фойда бeрмайдиган бу каби илмлар билан шуғулланиб, Аллоҳ олдида гуноҳкор бўлиб умрингни зоe кeтказасан ҳолос» дeган эканлар. Бу eрда мантиқ ва ихтилоф илмидан мурод нима эканлигини тушунмадим.  Иккинчи саволим эса институтдаги илмларни ва касбни Аллоҳ ҳар бир ишни яхшилаб қилувчиларни яхши кўргани учун яхшилаб олса, бу илм ила ҳалол пул топиб бу пул топишдан мақсад ота онага яхшилик қилиш бўлса, бу илмни ўрганиб Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам айтҳанларидeк ота она фарзандим илм олмоқда дeб ишонгани учун ота онани ишончини оқлаш учун олса, бу илм олий матeматика, инжeнeр графикаси бўлсаю уларни яхшилаб ўрганса Аллоҳ шу илмни ўрганиши учун қоим қилиб қўйганлиги учун ҳам яхшилаб ўрганса бу илмни ҳолис Аллоҳ учун ўрганаётган бўладими шу одам? Шу илмларни олаётган пайтида ибодатда бўладими?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

1). Бир вақтлар динсизларнинг фалсафа илми бўлган. Уни ўқишнинг оқибати ақлни ҳамма нарсадан устун қўйиб, Аллоҳни инкор қилишга олиб борган. Ўша илмдан қайтарган.
2). Ниятни чиройли қилинса у ҳам ибодат ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat