Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маслаҳатингиз керак

09:33 / 04.01.2018 | Khon | 5115

Ассалому алайкум! Ёшим 20да. Репититорликда юрганим сабабли у ерда ювинишга умуман шароит йўқ. Баъзи пайтларда эрталаб маний келганини кўраман. Бундай ювинишга иложсиз жойларда нима килиш жоиз? Ўзим пок юришга харакат қиламан, лекин ювинишга иложсизликдан бир хафтагача ювинмай юришга мажбур бўламан. Уйга келгандан сўнг ювинаман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳар бир инсон ўзини ким, қандай эътиқодда ва яна қайси ҳолатларга тушиб қолишини очиқ-ойдин айтишни ўрганиши керак. Борган жойингизда ҳам ўз ҳолатингизни чиройли тарзда тушинтиринг. Бу беҳаёлик эмас. Ҳаё икки хил бўлади 1). Бу табий ҳолат бўлиб, бир жиҳатдан Аллоҳнинг улкан раҳмати ҳамдир. Чунки у нарса чиқиб кетиши керак бўлган нарсалардан ҳисобланади. Аллоҳ инсоннинг бадани тозаланиб туриши учун шу ҳолатни жорий қилган. Албатта уни ўзи чиқариб туришга одатланиш гуноҳ. 2). Албатта ғусл қилиб намозингизни ўқишингиз шарт. Ҳаё деб нафс бирор айб деб ҳисоблаган нарсадан тийилишидир. Ҳаё тўрт қисмга бўлинади. Шаръий, табъий, ақлий ва урфий. А). Шаръий ҳаё деб инсон шариатга хилоф амал қилишдан тўсувчи нарсадир. Инсон шариатга хилоф амал қилганида қалбда бир сиқилиш, нохушликни хис қилишдир. Бу нарсанинг бўлиши керак ва шариат буни талаб қилади. В). Табъий ҳаё. Инсон ўз табиатига хилоф бўлган ишни қилганида сиқилиш ва нохушликни хис қилиши. Келгусида ўша ишни қилишдан тиювчи хис. Бундай ҳаёнинг мақталган ёки мазаммат қилинган бўлиши табиат тақозоси қилган нарсаси нимага тегишлилига боғлиқ. Агар шариатга зид бўлган ишдани қилишдан ҳаё қилса бундай ҳаё мақталгандир. Ундай инсоннинг табиати покизалигига далолатдир. Бу суратда табъий ҳаё билан шаръий ҳаё бир бўлади. Баъзи вақтларда инсоннинг табиати шариат буюрган ишни қилишдан ҳам уялади. Масалан намоз ўқишга одат қилмаган киши кўпчилик орасида намоз ўқишдан ҳам уялади. Фарз-вожибга тегишли масалаларни сўраши шарт ҳолатда сўрамайди. Намоз вақти кириб қолган бўлсада ғусл қилишдан уялади. Бундай ҳаё мазаммат қилингандир. Бу шайтоний ҳаёдир. Аллоҳ таоло буюриб турган бўлсаю, Аллоҳни қўйиб бошқанинг риоясини қилиш бу шаръий ҳаё эмас. Аксинча маломатга лойиқ ҳаёдир. Буни ҳаё деб ҳам бўлмайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кун намозга ўтмоқчи бўлдилар. Сўнг тўхтаб ичкарига кириб кетдилар ва ғусл қилиб чиқдилар. Сочларидан ғусл суви томиб турар эди. Саҳобаларнинг барчаси у зот ғусл қилиб чиққанларини билдилар. Агар шу ҳолатда ҳаё қилиш керак бўлганида Пайғамбар алайҳиссалом ҳаё қилган бўлар эдилар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чимилдиқдаги келинчакдан ҳам ҳаёлироқ эдилар.

عَنْ أُمِّ هَانِئٍ بِنْتِ أَبِي طَالِبٍ، تَقُولُ: ذَهَبْتُ إِلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم عَامَ الْفَتْحِ، فَوَجَدْتُهُ يَغْتَسِلُ، وَفَاطِمَةُ ابْنَتُهُ تَسْتُرُهُ بِثَوْبٍ

Умму Ҳониъ бинт Абу Толиб розияллоҳу анҳо айтади: «Фатҳ йили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. У зот ғусл қилаётган эканлар. Қизлари Фотима бир мато билан у зотни тўсиб турар эди». Муслим ривоят қилган. Демак ҳайз-нифосдан тугаган аёллар, ғусл вожиб бўлган эркаклар оила аъзолари ғусл қилишини билишлари беҳаёлик эмас. Буни беҳаёлик деб билиш ундай инсоннинг табиати айниб қолганнининг аломатидир. Худди ўзи иштон киймасдан, бошига рўмол ўрамасдан ҳаёдан дарс берувчи хотинларга ўхшаб. Г). Ақлий ҳаё. Саломат ақл эгаси ҳамиша тутган йўли, қиладиган иши шариатга мувофиқ бўлади. Саломат ақл эгасининг қилган ҳаёси шаръий ҳаё ҳисобланади. Агар ақл шариат таълимотлари билан суғорилган бўлмаса, ақл наздида Аллоҳ ва Унинг расулининг розилиги биринчи ўринга қўйилган бўлмаса, у ҳаё ақлий ҳаё эмас, табъий ёки урфий ҳаё бўлади. Чунки баъзи вақтларда инсон табиати ақли ва шариатдан ғолиб келади. Шариат ва саломат ақл тақозо қилган ишлардан нафратланиб ҳам қолади. Бундай вақтда уни қилган ҳаёси эътиборга олинмайди. Кўрмайсизми дунёни энг ақлли кишилари деб саналганлар ақли ўткирлигидан катта-катта компанияларнинг эгалари бўлган кишилар гейликни даъво қилиб у билан фахрланишмоқда. Бундай ҳолатда уларнинг қилган ҳаёларининг эътибори бўлмайди. Д). Урфий ҳаё. Кишилар урфида баъзи бир ишлар борки, уни бажариш уят ҳисобланади. Баъзилари борки уларни қилмаслик уят ҳисобланади. Бунда ҳам шариат тарозисига солиш керак. Урф исрофгарчиликни яхши деб билсаю, шариатга зид бўлса ундай урфни тарк қилишдан ҳаё қилмаслик керак. Одамлар шариатга зид бўлган хотинлар авратини очиб юришларини, тор кийишларини, бўёқларга чопланишларини ва яна қанчалар бемаза ишларни урф деб билсалар, уни тарк қилишдан уялсалар, тарк қилишдан ҳаё қилсалар бундай ҳаёга эътибор бермаслик керак. Чунки бу ҳолатда урф ҳам айниб қолганлигининг аломати бўлади. Валлоҳу аълам! http://savollar.islom.uz/savol/139761

Топ рейтинг www.uz Openstat