Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эрнинг розилиги

5 ой аввал | Muxlisingiz | 3568

Ассалому алайкум! Устозлар эрнинг розилигисиз аёл жаннатга тушмайди дeб эшитганман, лeкин рози ризочиликни тушунмасдан розимасман сўзини айтсачи?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Ноҳақ норози бўлса, эътибори йўқ, лекин эрнинг розилигисиз аёл жаннатга кирмайди. Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида марҳамат қилади:

الرِّجَالُ قَوَّامُونَ عَلَى النِّسَاء بِمَا فَضَّلَ اللّهُ بَعْضَهُمْ عَلَى بَعْضٍ وَبِمَا أَنفَقُواْ مِنْ أَمْوَالِهِمْ فَالصَّالِحَاتُ قَانِتَاتٌ حَافِظَاتٌ لِّلْغَيْبِ بِمَا حَفِظَ اللّهُ وَاللاَّتِي تَخَافُونَ نُشُوزَهُنَّ فَعِظُوهُنَّ وَاهْجُرُوهُنَّ فِي الْمَضَاجِعِ وَاضْرِبُوهُنَّ فَإِنْ أَطَعْنَكُمْ فَلاَ تَبْغُواْ عَلَيْهِنَّ سَبِيلاً إِنَّ اللّهَ كَانَ عَلِيًّا كَبِيرًا۝


34. Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан устун қилгани ва молларидан сарфлаганлари учун эркаклар аёлларга раҳбардирлар. Солиҳа аёллар итоаткор ва Аллоҳнинг ҳифзи-ҳимояси бўйича ғойиб(эр)ларининг муҳофазасини қилувчилардир. Бош кўтаришларидан хавф қилинган аёлларга ваъз-насиҳат қилинг, ётоқларида ҳижрон қилинг ва уринг. Агар итоат қилсалар, уларга қарши бош¬қа йўл ахтарманг. Албатта, Аллоҳ Олийдир, Улуғдир.

عَنْ قَيْسِ بْنِ سَعْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَتَيْتُ الْحِيرَةَ فَرَأَيْتُهُمْ يَسْجُدُونَ لِمَرْزُبَانٍ لَهُمْ، فَقُلْتُ: رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَحَقُّ بِذَلِكَ، فَأَتَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقُلْتُ لَهُ ذَلِكَ، فَقَالَ: أَرَأَيْتَ لَوْ مَرَرْتَ بِقَبْرٍ أَكُنْتَ تَسْجُدُ لَهُ؟ قُلْتُ: لَا، قَالَ: فَلَا تَفْعَلُوا، لَوْ كُنْتُ آمِرًا أَحَدًا أَنْ يَسْجُدَ لِأَحَدٍ لَأَمَرْتُ النِّسَاءَ أَنْ يَسْجُدْنَ لِأَزْوَاجِهِنَّ لِمَا جَعَلَ اللهُ لَهُمْ عَلَيْهِنَّ مِنَ الْحَقِّ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ والْحَاكِمُ التِّرْمِذِيُّ وَلَفْظُهُ: لَوْ كُنْتُ آمِرًا أَحَدًا أَنْ يَسْجُدَ لِأَحَدٍ لَأَمَرْتُ الْمَرْأَةَ أَنْ تَسْجُدَ لِزَوْجِهَا


Қайс ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Термизийнинг лафзида:
«Агар бировни бировга сажда қилишга амр қилувчи бўлсам, хотинни эрига сажда қилишига амр қилган бўлур эдим», дейилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда эрнинг хотиндаги энг бош ҳаққи тўғрисида сўз кетмоқда.
Ровий Қайс ибн Саъд Форс империясининг қадимги шаҳарларидан бири – Ҳайра шаҳрига борган экан. Ўша ернинг аҳолисининг Мирзабонга, яъни подшоҳдан кейинги мартабада турадиган аскарбошига сажда қилаётганларини кўрибди. Шунда «Бундай ҳурмат ва эъзозга бундан кўра Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақлироқлар», деган фикрни хаёлидан ўтказибди у. Сафардан қайтиб келгандан сўнг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, «Биз ҳам сизга сажда қилсак бўлар экан», деган маънодаги фикрни айтибди.
Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига бу масалани ажойиб бир услуб билан тушунтирибдилар. Аввал у кишидан:
«Айт-чи, бир қабрнинг олдидан ўтсанг, унга сажда қилармидинг?» деб сўрабдилар.
«Йўқ», деб жавоб берибди Қайс ибн Саъд розияллоҳу анҳу.
«Ундай қилманглар», дебдилар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам.
Чунки ўликка сажда қилиш билан тирик одамга сажда қилиш баробардир. Тирик одам ҳам барибир тезда ўлади. Ўладиган одамга сажда қилиш ўлганга сажда қилиш билан тенг. Саждани ўлмайдиган зотгагина қилиш керак. Дунёда ҳеч ўлмайдиган биттаю битта Зот – Аллоҳ таоло бор. Шундай экан, фақат Аллоҳгагина сажда қилиш лозим.
Мободо, фаразан, одам одамга сажда қилиши жоиз бўладиган бўлса, Исломда хотиннинг эрига сажда қилиши йўлга қўйилар эди. Исломда эрнинг хотинидаги ҳаққи шунчалик улуғ ҳисобланади. Чунки раҳбарга итоатсизлик ҳеч бир инсоний жамиятга тўғри келмайди.
Эр эса оиланинг раҳбаридир. Агар аёл эрнинг итоатида бўлса, фарзандлар ҳам отага итоат қиладиган бўлади. Оқибатда оилада дўстлик, муҳаббат ҳукм суради, оила мустаҳкамланади, қут-баракали бўлади.
Аёлнинг эрига итоатсизлиги эса оиланинг бузилишига, бошқа кўплаб ноқулайликларга сабаб бўлади. Ҳар бир мусулмон оиланинг аъзоси ушбу ҳақиқатни яхшилаб тушуниб олмоғи керак.
Шу билан бирга, Аллоҳга гуноҳ бўладиган ишларда эрга ҳам, ундан бошқага ҳам итоат қилиш йўқлиги умумий қоида эканлигини ҳам билиб қўйиш лозим. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).
Лекин эр ўзининг мақомини суъистемол қилмаслиги керак. Аллоҳ таоло “Нисо” сураси 19-оятида:

وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ فَإِن كَرِهْتُمُوهُنَّ فَعَسَى أَن تَكْرَهُواْ شَيْئًا وَيَجْعَلَ اللّهُ فِيهِ خَيْرًا كَثِيرًا۝


ва улар (аёллар) ила маъруф ҳолатда яшанг. Агар уларни ёқтирмасангиз, ажаб эмаски, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликларни қилса. ("Тафсири Ҳилол" китобидан).
Ноўрин айтилган норозилик, дуоибаднинг эътибори йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat