Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозни қазо қилиш тўғрисида

5 ой аввал | Бексултон | 2268

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, “Ҳурматли устозлар, мен хам намоз ўқиман деган китобда ёзилишича “агар намоз қазо ёки ракатида хатолик ўтса саждаи сахф қилинади” дейилган экан. Ахир намоз қазо бўлиб қолсаям саждаи сахв қилинадими?” деган саволга “агар намоз қазо ёки ракатида хатолик ўтса саждаи сахв қилинар экан” деган жумлани нотўғри келтиргансиз ёки у ерда нотўғри ёзилган” деб жавоб берибсизлар. Мен шуни сўрагандим.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Фарз ёки вожибни вақтидан кечиктириб бажариш деганида икки сажда ўрнига бир саждани унутиб кейинги ракъатларда эсига тушса ўша вақтда сажда қилади ва келган еридан жавоб эттиради, сўнг охирида саждаи саҳв қилинади. Ёки тўрт ёки уч ракъатли намозларда иккинчи ракъатдан кейин аттаҳийятига саловатларни ҳам қўшиб учинчи фарз бўлган ракъатга туришни кечиктирса ҳам саждаи саҳв вожиб бўлади деганидир. Бу намозни қазо қилиб ўқиш дегани эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat