Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Икки намозни орасидаги дуо ва масжидлар

3 ой аввал | Javohirxon | 3615

Ассалому алайкум! 1). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аҳзоб уришида чоршанба куни икки намозни орасида дуо қилган эканлар ва дуолари ижобат бўлган экан, бу қайси намозларни ўртаси.
2). Абу Зар Ғифорий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Масжидул Ҳаром билан Масжидул Ақсони қурилишида ўртада қанча вақт бўлган дeганларида у зот: Қирқ. Намоз вақти кирса намозингни қаeрда бўлса ҳам адо қил чунки бутун курраи замин биз учун масжиддир дeган эканлар. Ҳадисда айтилга қирқ сўзидан мурод нима қирқ йилми?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

1). Пешин билан аср.
2).

سَمِعْتُ أَبَا ذَرٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قُلْتُ يَا رَسُولَ اللهِ، أَيُّ مَسْجِدٍ وُضِعَ فِي الْأَرْضِ أَوَّلُ؟ قَالَ: الْمَسْجِدُ الْحَرَامُ». قَالَ: قُلْتُ: ثُمَّ أَيٌّ؟ قَالَ: «الْمَسْجِدُ الْأَقْصَى». قُلْتُ: كَمْ كَانَ بَيْنَهُمَا؟ قَالَ: «أَرْبَعُونَ سَنَةً، ثُمَّ أَيْنَمَا أَدْرَكَتْكَ الصَّلَاةُ بَعْدُ فَصَلِّهْ، فَإِنَّ الْفَضْلَ فِيهِ


Абу Зарр розияллоҳу анҳу айтади:
«Эй Аллоҳнинг Расули, ер юзида қайси масжид биринчи бўлиб қурилган?» дедим. У зот: «Масжидул Ҳаром», дедилар. «Кейин қайси?» дедим. У зот: «Масжидул Ақсо», дедилар. «Икковининг орасида қанча ўтган?» дедим. У зот: «Қирқ йил. Қачон бўлмасин, сенга намоз тўғри келса, дарҳол ўқиб ол, чунки фазилат шунда», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat