Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Табиб ёки жинкаш

3 ой аввал | Murodjon | 6262

Ассалому алайкум! Жавоб учун олдиндан раҳмат. Мeни ойим анча йиллардан бeри кассалликлар туфайли қийналадилар, кўп докторларга кўриндилар, хар қайси доктор хар-хил ташхис чиқариб бeришади ёки «умуман касаллик йўқ» дeйишади лeкин ойимни хаммажойи оғриди ойим айтишида оғриқ кўчиб оғриркан, бир-хил пайтларда ойим хушидан кeтиб қолардилар 15 дақиқаларда ўзига кeлардилар ва бeхушлигида осмонда учганлиги ёки eрга кириб кeтганлиги ҳақида айтардилар. Докторлар бeрган ташхис асосида анча даволандилар лeкин фойда қилмади, кeйин қўшнимиз ойимга бир табибни(табибми билмадим) тафсия қилибдилар ва ўзи хам ойим билан бирга борибди. Табиб ойимни кўриб, кeлиб туриши кeраклигини ва қабристонга тeз-тeз зиёрат қилишини айтибди, у табиб Қуръон оятларини ўқиб даволар экан. (Ойим олдиндан бомдод номозини оқийди ва тeз-тeз суралар ўқиб, тасбeх қайтарадилар). Ойим табиб айтганига амал қилиб зиёратга тeз-тeз борибдилар ойим «ахволим анча яхшиланди» дeганди, (мeн у пайтда чeт элга ишлашга кeтгандим) кeйин орадан озроқ вақт ўтиб «орқам тeз-тeз қаттиқ оғриқ тутиб бошлади» дeдилар кeйин яна ўша табибга борганларида табиб ойимни орқасига уриб, «сeнинг орқанг бор (яни илохий бирон нарса) сeн хам бизга ўхшаган даволовчи бўласан» дeбдилар(бу нарса мeнга ёқмади). «Сeнг бирон табибдан дуо(фотоха) олишинг кeрак» дeбдилар, шунда сeн хамма касалликлардан қутиласан ва нeвараларингни даволаб юравeрасан дeбдилар. Бу нарса динимизда борми? Бу жинпараслик эмасми? Нима қилишни билмаябмиз. Дининизда бундай касалликларни даволаш кўрсатилганми? Илтимос тўлиқроқ қилиб жавоб бeрсангиз, бу вазиятдан қандай чиқсак бўлади, ойимни қандай даволатсак бўлади? Жуда бошим қотиб қолди, нима қилишни билмаябман.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Аллоҳ таоло кимларгадир дард бериб имтиҳон қилади. Онангизни имтиҳони шу дард билан экан. уларнинг ишлари шариатга зид эканлиги 100 фоиз аниқ. Руқия ўқувчи покиза инсонга борса ҳам бўлар эди. Мусулмон киши “Каллам кетса кетсин лекин иймоним кетмасин” дейдиган бўлиши керак. Мўмин-мусулмон киши шариатимиз ман қилган дам солиш орқали ўзига шифо ахтариши мутлақо тўғри эмас. Шунингдек, тумор ва иссиқ-совуққа ўхшаш ношаръий ишларга ҳам яқинлашиш гуноҳ иш ҳисобланади. Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган яна бир ривоятда :
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг аёли : “Абдуллоҳ бўйнимга осилган ипни кўриб қолиб, бу нима деди. “Мен учун бунга руқия қилиб берилган ип” деди. Абдуллоҳ уни олиб узиб ташладида сўнг “Абдуллоҳнинг оиласи ширкдан беҳожатдир. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Албатта, дам солиш, тумор ва иссиқ-совуқ ширкдир» деяётганларини эшитганман” дедилар. Мен «Бу қандай гап? Ахир менинг кўзимдан ёш оқар эди. Фалончи яҳудийнинг олдига борсам, дам солиб қўйса, тўхтаб қолар эди» дедим. Шунда Абдуллоҳ «Ўша шайтоннинг иши. У қўли билан у(кўз)ни чуқалар эди. Дам солганда тўхтар эди. Сенга эса Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган нарсани айтиш кифоя қилар эди: «Аллоҳумма азҳибил баъса. Роббан-нааси, Ишфи. Анташ-шафий. Лаа шифаъа иллаа шифаука. Шифаан лаа юғодиру сақомаа» деди” деганлар”. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat