Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Е1518 моддаси ҳақида

3 ой аввал | otabek | 1680

Ассалому алайкум! Биз қандолатчилик билан шуғулланамиз. Биз ишлатадиган ҳид таратувчи эсенциямиз таркибида Е1518 бор экан. Шу модда ҳаромлиги ҳақида баъзилар бизни шубҳалантириб қўйишди. Бу ҳақида қидирмаган жойимиз қолмади. Охири сизларни безовта қилишга мажбур бўлдик. Агар шу ҳақида маълумот бўлса улашсангиз. Олдиндан раҳмат.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Уни ҳаромлиги ҳақида қатъий далил йўқ. Шариатимизда икки нарса асосий қоида қилиб олинган.
Биринчиси: Асли ҳаром бўлган нарсанинг шаръий йўл билан ҳалол қилингани собит бўлмагунича у ҳаромлигича қолади.  Масалан, гўшти ейиладиган ҳайвонлар шариатга мувофиқ сўйилмаса, уларнинг қони чиқиб кетмагани ва Аллоҳнинг исмларидан бирортаси зикр қилинмагани учун гўшти ҳаромлигича қолади. Тасмия айтиб сўйилгани аниқ бўлгачгина ҳалол деб ҳукм қилинади.
Иккинчиси: Асли ҳалол бўлган нарсаларнинг бирор йўл билан ҳаром қилингани собит бўлмаса, улар ҳалоллигича қолади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat