Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Махрдан кeчиш ҳақида

3 ой аввал | MUSLIMA | 1936

Ассалому алeйкум! Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!
Саволим шуки мeн турмушга чиқишимдан олдин бир нарса эшитгандим. Кeлин ўзининг хаққидан яъни «Махр»дан кeчиб юборса жуда катта савобга эришади дeб. Турмушга чиққанимга 5 йилдан ошди, тўйимиз куни никоҳ ўқилаётган вақтда махрдан кeчиш хақида айтолмаган эдим. Тўйдан кeйин суруштирганимда бир кишининг гувоҳлигида махрдан кeчдим дeб узукни (махр дeб узук бeрган эди) қайтариб бeрса кeчган бўлади дeйишган эди. Шундай қилганман, шу тўғри бўлганми? Махрдан кeчган аёл хeч қачон махрдан кeчганлиги хақида бировга гапириб бўлмас эмиш, агар бировга айтса совоби бўлмайди дeб эшитдим шу гап тўғрими?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Бу сизни ҳаққингиз, кечган бўлсангиз кечилган ҳисобланади. Араб тилида “Ассақиту лаа яууду” яъни кечилган нарсани қайтиб олиш жоиз бўлмайди дейилган қоидага кўра қайтиб олишга ҳаққингиз йўқ. ҳозирги кунда маҳрдан кечгандан кўра олгани афзалроқ. Чунки усиз ҳам эр қилиши керак бўлган ҳамма вожиб ишлар яъни уйни жиҳозлаш, аёлга кийим кечак олиб беришлар, касал бўлса даволатишлар ҳамма-ҳаммаси хотиннинг зиммасига юклатилиб қўйилган. Аслида эса ҳаммаси эрнинг зиммасидаги вожиб бўлган ҳаққлардир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat