Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда иқтидо қилиш

19:36 / 11 март | Suxrob | 3366

Ассалому алайкум! Ҳурматли узтозлар, қиматли вақтингизни олиб сўрамокчи бўлган саволим қуйдагича :(қидирув тизимидан тополмадим) пешин намозидан сўнг бир мўйсафид амакимиз: жиян сафда имомни орқасида турма, имом намозни ўқиб бераётганда мазаси қочибми хушидан кетибми йиқилса сен олдинга ўтиб имомни қолдирган жойидан ўқиб беришинг керак. Шунинг учун орқасида турма ўқиб беролмайсанку дедилар. Ўқиб беролмасман, лекин айтаётган нарсангизга хужжат борми дедим. Э бунақа нарсага хужжат керакмас дедилар. Амакимизни айтаётганлари тўғрими?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

У киши бир жиҳатдан тўғри айтибди.

عَنْ أَبِي مَسْعُودٍ، قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَمْسَحُ مَنَاكِبَنَا فِي الصَّلَاةِ، وَيَقُولُ: «اسْتَوُوا وَلَا تَخْتَلِفُوا، فَتَخْتَلِفَ قُلُوبُكُمْ، لِيَلِنِي مِنْكُمْ أُولُو الْأَحْلَامِ وَالنُّهَى، ثُمَّ الَّذِينَ يَلُونَهُمْ، ثُمَّ الَّذِينَ يَلُونَهُمْ». قَالَ أَبُو مَسْعُودٍ: فَأَنْتُمُ الْيَوْمَ أَشَدُّ اخْتِلَافًا


Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда (қўллари билан) елкаларимизни тўғрилаб, «Текисланинглар. Нотекис турманглар, қалбларингиз ихтилофли бўлиб қолади. Менга эс-ҳушли ва ақллиларингиз, сўнг улардан кейингилар, сўнг улардан кейингилар яқин турсин», дер эдилар.
Мана бугун сизлар янада қаттиқ ихтилофдасиз».*
* Абу Масъуд розияллоҳу анҳу бу гапда ўша пайтда авжига чиққан ихтилофларни назарда тутган бўлса да, унинг маъноси умумийдир, яъни «Намоздаги сафларингиз дуруст бўлмай, паст баланд бўлиб кетганидан қалбларингиз қарама қарши бўлиб, ихтилофга шўнғиб кетдингиз», демоқда. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat