Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жумъа байрами билан табриклаш ҳақида

06:19 / 06.05.2013 | Eski Savollar | 38054
Бизнинг улкамизда мусулмон яқинларимизни Жумъа байрами билан табриклаш савобли амалми ёки бу жаханнамга олиб борувчи бидъатми? Ахир бунда улкамиз мусулмонларига Жумъани байрам ва фазилатли кун эканлигини таргиб ва тушунтириш маъноси ҳам бор-ку. Бу саволим бир биродаримни Жумъа байрами билан табриклаганимдан сунг унинг менга куйидаги шаклда жавоб бергани сабаб бўлди: ""Жума муборак"- деб табриклашнинг ҳукми ҳақида шейх ибн Боз рохимахуллоҳнинг фатволари. Савол: кишиларнинг хар жума куни бир бирларига "Жума муборак бўлсин" деб айтишларининг ҳукми нима, маълумки, бу жумла инсонлар орасида кенг ёйилган. . . . ? Аллоҳ сизни барча яхшиликлар билан мукофотласин! Жавоб: Аллоҳга хамду санолар, аллоҳнинг росули ва у кишининг ахли оилаларига ва асхобларига саловату саломлар бўлсин. Шундан сунг айтаманки, мусулмон киши узининг мусулмон биродарига жума намозидан сунг ёки хар жума куни "жума муборак" деб айтиши хусусида на Росулуллоҳ с. А. В. Ва на сахобаи киром бу амални суннат деганларини билмаймиз ва бирор бир илм ахли ҳам бу амални машруъ деб айтишмаган. Шунга кура бу-динда пайдо килинган бидъат бўлиб, айникса, унга суннат деб эътикод қилиб, ибодат макомида амал қилиш мумкин емас. Набий с. А. В. Дан собит бўлган хадисда у киши с. А. В. Айтдилар: «Ким бизнинг бу ишимизда (яъни динимизда) ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса, у рад қилинади» (Муттафақун алайҳ). Бир ривоятда: «Ким бизникидек бўлмаган бир ишни қилса, у рад қилинади» (Имом Муслим ривояти). Аммо мусулмон киши уз биродарига буни суннатда собит бўлган деб хисобламасдан, бу амалда давомли булмаган холда факат дуо маъносидагина гохида айтадиган бўлса, бунинг зарари йўқ деб умид киламиз. Аммо бу- суннатда собит бўлган нарсага ухшаб колмаслиги учун уни тарк қилган афзалдир. "

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Мусулмон киши ўз биродарига буни суннатда собит булган деб ҳисобламасдан, бу амалда давомли бўлмаган ҳолда фақат дуо маъносидагина гоҳида айтадиган бўлса, зарари йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat