Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оғир синвлардан қўрқиш

2 йил аввал | Dexqonbobo | 358
Ҳурматли Аллоҳнинг инояти билан қолаверса шу кунгача ўқиганларим ва эшитганларим натижасида, бизларга етган ҳар бир яхшилик ва/ёки ёмонлик Аллоҳдан эканлигига, бизлар Аллоҳнинг қули ва мулки эканлигимиз, бизларни нима қилса ҳам ҳаққи борлиги, бизлар еса бунга сабр қилишимиз, тақдиримиздан норози бўлмаслигимиз, борига шукур қилишимиз кераклигига иншааллоҳ иймоним комил бўлди. Аллоҳнинг етказганига сабр қилишдан бошқа иложимиз йўқ, бизнинг қўлимиздан ҳеч нарса келмайди, шундай экан ношукурлик қилиб гуноҳга ботгандан кўра, сабр қилиб ажр олган яхшироқ деб ўйлайман. Барчасини синов ёки қайсидир гуноҳимиз учун деб қабул қилишимиз лозим. саволим шундаки, мен буларга ишонар эканман, қалбимда аллақандай қўрқув пайдо бўлмоқда, у ҳам бўлса Аллоҳ менинг иймонимни синаш учун ҳам бошимга оғир синовларни солиб қўйиши мумкинлиги ҳаёлимдан кетмаяпти. Ҳаёлимга мусибатларга учраб қолишим мумкинлиги ҳақида ҳар хил ўйлар келмоқда ва мени қўрқувга солмоқда. Бу яхшими ёки ёмонми? Бу мўъминга хосми ёки йўми? Шуни тушунтириб беринг илтимос. Вақтингизни олганим учун рози бўлинг. Ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бунинг аксини ўйланг. Аллоҳ таолонинг раҳмати ҳаммам нарсадан кенглигини вужудингизга сингдиринг. Доимо У Зотдан офият сўраб юринг.

Топ рейтинг www.uz Openstat