Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бу пулларни нима қилсам бўлади?

13:59 / 14.09.2014 | musulmon1987 | 1394
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ташаккур, яна бир бор тармоқ тижоратидан келган даромаддан фойдаланишим мумкин эмаслиги ҳукмини қимматли вақтингизни ажратиб етказганингиз учун. Эндиги саволларим. 1. Тўйим деярли тармоқ даромадидан бўлган. Оиламизда мавжуд барча уй жиҳозлари кийимим ҳам шундан. Аёлимнинг маҳрига берганим ҳозир ҳам қўлида бўлган бир нечта тилла тақинчоқлар ҳам. Мавжуд чорвам ҳам. Айни дамда турмуш воситам бўлган ҳар бир жиҳоз. Буларнинг ҳар бирига тегишли ҳукм қандай? 2. Ошхона учун олган жиҳозларимни нима қилай? 3. Ҳисоб рақамимга бундан кейин ҳам бир неча йил давомида тармоғимдагилардан ҳар ойда маълум сўмма даромад чиқишини тахмин қилишим мумкин. Бу даромадни нима қилай?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ўтганига тавба қилинг. Надомат чекинг. Энди қилмасликка азму қарор қилинг. Ҳисоб рақамига тушадиган пулларни камбағалларга беринг.

Топ рейтинг www.uz Openstat