Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Руҳий тарбия борасида

2 йил аввал | Akmal | 1349
Ўзимдаги бундайин руҳий заифлик ҳусусида. Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинки сизнинг ва бошқа улуғ алломаларимизнинг динимизга доир китобларини ўқиб бормоқдаман. Айниқса сиз таълиф қилган "Руҳий тарбия" китобини икки бора ўқиб чиқдим. Лекин минг афсуслар бўлсинки ўз илмимга амал қилиб руҳий тарбия илмидаги тавсияларга амал қилиш қийин бўлмоқда. Дангасалигим туфайли баъзида намозларни ҳам қазо қилиб қўймоқдаман, Аллоҳни зикр қилишда ҳам эринчоқликка йўл қўйяпман. Албатта бу ҳолатимдан ўзимни қўярга жой тополмаяпман. “Руҳий тарбия” китобингизни Имом Ғаззолийнинг "Мукошафат ул қулуб" каби китобларини қайта-қайта ўқисам ҳам фойда бўлмаяпти. Ҳазрат сиздан илтимос менга тўғри йўл кўрсатсангиз. Баъзи ҳолатларда шу юришимдан жуда қаттиқ қўрқиб кетаман. Сизнинг насиҳатингизга жуда муҳтожман, мендаги бундайин тушунарсиз ҳолдан қандай қилиб қутилса бўлади?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Доимо Аллоҳ таолони зикр қилиб, таҳорат билан юринг.

Топ рейтинг www.uz Openstat