Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эр ва аёлни бир хонада намоз ўқиши

2 йил аввал | Saidiy80 | 350
Ассаламу алайкум! Олдин жавоб берилган қуйидаги жавоб юзасидан бир савол туғиляпти: "Шайх ҳазратлари! Агар эр хотинига имом бўлиб намоз ўқиса, хотин эрининг қайси тарафида туради? Ўнг томонидами ёки орқасида? Жавоб: – Орқасида.‎ битта уйда ўқиса бўлади. Аммо ёнма ён, аёлнинг бирор аъзоси саждада эрнинг бирор аъзоси баробарида бўлса, иккисининг ҳам намози бузилади." Тўғри тушунган бўлсам, бу, аёлнинг эрга иқтидо қилган холатида. Энди, агар эр ва аёл бир хонада, лекин алоҳида намоз ўқиганда, аёлни бирор аъзоси саждада эрнинг бирор аъзоси баробарида бўлса хукми қандай бўлади?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! "Кифоя" китобидан ўқинг. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat