Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўзанинг каффорати

15:09 / 19.08.2015 | Sardor Niyazov | 4961

Ассалому алайкум! Мен бу йилги ромазон ойида Аллоҳга шукурки рўза тутдим. Бир кунги рўзамда бассейнда чўмилган эдим. Лекин у пайтда рўза очилишини билмас эдим. Энди билиб қолдим ва мен фақат шу кунги рўзамнинг қарзини тутиб бераманми ёки каффоратини ҳам тутаманми? Олдиндан раҳмат


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Саҳиҳи Бухорий”да “Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: «Раббоний бўлинглар», (яъни) ҳаким ва фақиҳ (бўлинглар). (Олтин силсила)

«Раббоний – одамларни илмнинг катталаридан аввал кичиклари билан тарбиялайдиган кишидир», деб ҳам айтилади”. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳазратлари Ибни Аббос розияллоҳу анҳунинг гапларига амал қилиб, омманинг ҳолатини қаттиқ риоясини қилар эдилар ва ҳар соҳада уларни даражама-даража тарбиялашга ҳаракат қилар эдилар. Рўзадор сувга тушиб чўмилса рўзаси очилмаслигини яхши билар эдилар ва ўқувчиларига ҳам дарсларда очилмаслигини ҳам айтардилар. Бу ҳақда "Саҳиҳ Бухорий"да қуйидагича келади: 

РЎЗAДOРНИНГ ЮВИНИШИ ҲАҚИДА 

وَبَلَّ ابْنُ عُمَرَ - رضى الله عنهما - ثَوْبًا، فَأَلْقَاهُ عَلَيْهِ، وَهُوَ صَائِمٌ. وَدَخَلَ الشَّعْبِىُّ الْحَمَّامَ وَهُوَ صَائِمٌ. وَقَالَ ابْنُ عَبَّاسٍ لاَ بَأْسَ أَنْ يَتَطَعَّمَ الْقِدْرَ، أَوِ الشَّىْءَ. وَقَالَ الْحَسَنُ لاَ بَأْسَ بِالْمَضْمَضَةِ وَالتَّبَرُّدِ لِلصَّائِمِ. وَقَالَ ابْنُ مَسْعُودٍ إِذَا كَانَ صَوْمُ أَحَدِكُمْ فَلْيُصْبِحْ دَهِينًا مُتَرَجِّلاً. وَقَالَ أَنَسٌ إِنَّ لِى أَبْزَنَ أَتَقَحَّمُ فِيهِ وَأَنَا صَائِمٌ. وَيُذْكَرُ عَنِ النَّبِىِّ صلي الله عليه وسلم  أَنَّهُ اسْتَاكَ وَهُوَ صَائِمٌ. وَقَالَ ابْنُ عُمَرَ يَسْتَاكُ أَوَّلَ النَّهَارِ وَآخِرَهُ، وَلاَ يَبْلَعُ رِيقَهُ. وَقَالَ عَطَاءٌ إِنِ ازْدَرَدَ رِيقَهُ لاَ أَقُولُ يُفْطِرُ. وَقَالَ ابْنُ سِيرِينَ لاَ بَأْسَ بِالسِّوَاكِ الرَّطْبِ. قِيلَ لَهُ طَعْمٌ. قَالَ وَالْمَاءُ لَهُ طَعْمٌ، وَأَنْتَ تُمَضْمِضُ بِهِ. وَلَمْ يَرَ أَنَسٌ وَالْحَسَنُ وَإِبْرَاهِيمُ بِالْكُحْلِ لِلصَّائِمِ بَأْسًا. Ибн Умaр розияллоҳу анҳумо рўзaдoр ҳoлидa кийимини ҳўллaб, устигa тaшлaб oлaр эди. Шaъбий рўзaдoр ҳoлидa ҳaммoмгa киргaн. Ибн Aббoс розияллоҳу анҳумо: «Қoзoнни ёки бирoн нaрсaни таъмини тaтиб кўришнинг ҳечқиси йўқ», дeган. Ҳaсaн: «Рўзaдoр мaзмaзa қилиши вa салқинлaшинида ҳечқиси йўқ», дeди. Ибн Мaсуд розияллоҳу анҳу: «Бирoртaнгиз рўзaдoр бўлсaнгиз, тoнгдa бoшигa ёғ суриб сoчини тaрaгaн ҳoлдa тoнг oттирсин», дeган. Aнaс розияллоҳу анҳу: «Aлбaттa мeнинг бир абзан*им бoр, рўзaдoр ҳoлимдa унга тушиб олaмaн», деган. Нaбий соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзaдoр ҳoллaридa мисвoк ишлaтгaнлaри зикр қилинган. Ибн Умaр розияллоҳу анҳумо: «Куннинг аввалидaю oхиридa мисвoк ишлaтaвeрaди, лeкин туфугини ютмaйди», дeган. Aтo: «Aгaр (мисвoкдaн қoлгaн) туфугини ютиб юбoрсa, мeн уни рўзaси бузилaди (oчилaди), демаймaн», деган. Ибн Сийрийн:»Ҳўл мисвoк ишлaтишни ҳечқиси йўқ», дeди. Унгa: «Aхир уни таъми бoрку?», дейилди. У: «Сувнинг ҳaм таъми бoр, сeн у билaн мaзмaзa қилaсaн-ку», дeди. Aнaс, Ҳaсaн, Ибрoҳимлaр рўзaдoр сурмa суришинингҳечқиси йўқ дeб билишгaн.

*Абзан – тошдан ўйиб ишланган сув идишга ўхшаш нарса.

 Лекин ҳовузларда чўмилувчиларнинг ўндан бештаси бурни ёки оғзи орқали сув ютиб юборганларига гувоҳ бўлганлари учун шундай иссиқ кунларда, Аллоҳнинг розилигини топаман деб, рўза тутиб, бир чўмилиб сув ютиб юбориш билан рўзанинг савобидан маҳрум бўлиб қолмаслиги учун бошидан сув қуйиб чўмилишга рухсат берар, ҳавзаларда эса чўмилишдан қайтарар эдилар. Сиз ҳам агар чўмилганингизда бурун ёки оғиздан сув ютиб юбормаган бўлсангиз рўзангиз очилмайди. Мабодо сув ютган бўлсангиз бир кунига бир кун рўза тутиб берасиз. Каффорати вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat