Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қабристонда Қуръон ўқиш

16:19 / 02.09.2015 | Anas | 1748

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Саволим қуйидагича : мен бир куни бир жанозада қатнашдим, маййитни қабирга қўйиб бўлгандан сўнг бир домла қабрнинг бош тарафида тик турган ҳолда Қуръон тиловат қилди. Мен у имомдан “бунинг бирор бир ҳикмати борми? Ўзи қабристонда, қабрнинг олдида ўтирган ҳолда дуо ва тиловат қиладими ёки тик ҳолатдами” деб сўрашга имкон топа олмадим? Буларнинг қайси бири афзал?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон бирор маййитнинг дафнидан фориқ бўлсалар, қабр тепасидан турадилар ва : “Биродарларингизга мағфират сўранглар ва уни собит бўлишини сўранглар. Чунки у ҳозир савол қилинаяпти” дер эдилар. (Абу Довуд ривояти).
Шунга биноан дафндан кейин қабр тепасида туриш ва маййитнинг ҳақига дуо қилиш мустаҳаб ҳисобланади. Уламоларимиз дуо қилиш билан бирга тиловат қилишни жоиз деганлар. Уни тик турганда қилинадими, ўтирган ҳолдами, қиблага юзланган ҳолдами ёки юзланмаган ҳолдами фарқи йўқ. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat