Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ҳақида

22:45 / 27.09.2015 | zuhra | 1006

Ассалому алайкум! Мен бомдодни ўқиш учун уйғона олмасам, ўша бомдоднинг қазосини соат 11.00да ўқисам бўладими? Унинг қазоси қай пайт ўқилади?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бамдоднинг қазосини қуёш тиккага келгунича ўқисангиз, суннатини ҳам ўқийсиз. Агар ўқий олмасангиз намоз ўқиш жоиз бўлмаган уч вақт(қуёш чиқаётган, тиккага келган ва ботаётган)дан бошқа пайтда ўқишингиз жоиз.
عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ مَنْ نَسِيَ صَلَاةً فَلْيُصَلِّ إِذَا ذَكَرَهَا لَا كَفَّارَةَ لَهَا إِلَّا ذَلِكَ وَأَقِمْ الصَّلَاةَ لِذِكْرِي
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ким намозини унутса, эсига тушган заҳоти ўқиб олсин. Чунки у учун бундан бошқа каффорат йўқ” дедилар. Сўнг “Мени ёдга олиш учун намозни қоим қилинглар” оятини ўқидилар. Бошқа бир ривоятда “Ким намозидан ухлаб қолса” дейилган. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat