Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мустаҳаб қилиш

08:10 / 10.10.2015 | ABDUTOLIBI | 11024

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар излаш хизматидан мукаммал жавоб ололмадим. Шунга сизларга мурожаат қилдим. “Таҳорати бор одам 5 ёки 10 дақиқа ухлаб қолиб, уйғонса, мустаҳаб қилмасдан таҳорат қилиб намоз ўқийверади” дейишди бу тўғрими? Ёки мустаҳаб қилиш шартми? Жавобларингиз учун ташаккур.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Муҳим савол берибсиз. Жуда кўпчилик таҳоратни мустаҳаб қилишдан бошланади деб тушунар эканлар. Ва шу тушунчадаги кишиларнинг кўпчилиги простата безининг шамоллаш касалигига дучор бўлишган. Аслида таҳорат қўлини ювиб, оғзига сув олишдан бошланади. Мустаҳаб эса қачон олди ёки орқадан елдан ташқари бирор нажосат чиқиб, дирҳам миқдори(ҳар бир киши ўзининг кафтига сув олганда унда тўпланган сув миқдорича)дан кўпроқ жойига ёйилса, мустаҳаб қилиш вожиб бўлади. Ёйилмаса ювиш вожиб эмас. Кесак ёки қоғоз билан тозаланиш кифоя қилади. Ухлаб қолса, ёки ел чиқса хуллас олд-орқадан бирор нажосат чиқмаса мустаҳаб қилинмайди. Бу худди кийими ёки баданига ташқаридан бирор нажосат текканида ювиш кабидир. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat