Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хутба пайтидаги дуо

18:42 / 02.11.2015 | F . | 2898

Ассалому алайкум! Имом ҳутба ўқиб "самиъуд дуа" дегандан кейин дуо қилинадими? Агар дуо қилинадиган бўлса қайси дуони ўқиш керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عن أبي بردة بن أبي موسى الأشعري قال : قال لي عبد الله بن عمر أسمعت أباك يحدث عن رسول الله صلى الله عليه وسلم في شأن ساعة الجمعة ؟ قال : قلت : نعم ؛ سمعته يقول : سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول  هي ما بين أن يجلس الإمام إلى أن تقضى الصلاة

Абу Бурда ибн Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади : "Абдуллоҳ ибн Умар менга отанг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан жумада(дуо ижобат бўладиган) вақт ҳақида бирор ҳадис эшитганмисан" деди. Мен “Ҳа, отам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “У вақт имом минбарга ўтирганидан то намоз тугагунича бўлган вақт орасидадир” деяётганларини эшитганини айтганини эшитганман” дедилар. Ушбу ҳадисга биноан имом минбарга чиққанидан то намоз адо бўлгунича киши Аллоҳдан сўрайдиган нарсаларини қалбан сўраши керак. Имом "самиъуд дуа" деганда қўлни кўтариб дуо қилиш бидъат ҳисобланади. Уни тарк қилиш керак. Бу вақтда қилинадиган махсус дуо йўқ. Ҳар ким ҳожатини сўраши мумкин. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat